ТИШЛИ ҒИЛДИРАК

ТИШЛИ ҒИЛДИРАК, шестерня — бир валдан иккинчи валга ҳаракат узатиш учун мўлжалланган деталь; тишли узатманинг асосий детали. Цилиндр ёки конуссимон сиртларга тишлар кесилган диекдан иборат. Бир Тишли ғилдирак тишлари иккинчи Тишли ғилдирак тишлари билан илашиб ҳаракат узатади. Тишли ғилдирак термик ёки кимёвийтермик ишлов берилган легирланган пўлат, пластмасса, ёғоч, текстолитдан тайёрланади. Цилиндрик, эвольвента, циклоидал ва б. шаклларда ясалади. Цилиндрик Тишли ғилдирак тишлари ташқи ва ички бўлади. Тишлар тўғри винтсимон, шеврон ва қийшиқ қилиб ясалади. Тишли ғилдирак шестерня деб ҳам аталади. Мас., редукторсозликда тишлар сонидан қатъий назар кичик Тишли ғилдираклар шестерня, катталари ғилдирак дейилади. Машина, асбоб, аппарат, ҳисоблагич ва б. механизмларда турли шакллардаги Тишли ғилдираклар ишлатилади.


Кирилл алифбосида мақола: ТИШЛИ ҒИЛДИРАК ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
ТИШЛИ УЗАТМА
РОССИЯ
АМЕРИКА ҚЎШМА ШТАТЛАРИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты