ТЛАСКАЛА — Мексикалат штат. Майд. 3,9 минг км2. Аҳолиси 962,6 минг киши (2000). Маъмурий маркази — Тласкала ш. Мексика тоғлигининг жан. да жойлашган. Рельефи бал. 2000—4000 мли вулканик платодан иборат. Штатнинг жан. шарқида Малинче сўнган вулкани (4461 м) бор. Иқлими тоғ тропик, қурғоқчил иклим, йиллик ёғин 600 мм чамасида. Ўртача ва ойлик тралар 10—12° дан 16—18° гача. Ксерофит ўсимликлар ўсади. Тласкала иқтисодий жиҳатдан нисбатан қолоқ штатлардан. Қ. х. да маккажўхори, дуккакли экинлар, сабзавотлар экилади, эчки ва қўй боқилади. Тласкала орқали Мехико ва Пуэбла ш. лари билан боғланган.