ТМУТАРАКАНЬ

ТМУТАРАКАНЬ — Тамань я. о. даги Тамань станицаси яқинидаги қад. рус шаҳри. 8—9-а. ларда Тмутаракань ўрнида Хазар хоконлигита. тобе бўлган Таматарха қишлоғи жойлашган. Хазар хоқонлиги 965 й. Киев князи Святослав Игоревич томонидан тормор этилгач, Таматарха ўрнида Тмутаракань вужудга келган. У бу ерда ташкил топган Тмутаракань князлигининг сиёсий маркази бўлган. Тмутаракань йирик савдо шаҳри сифатида рус князликлари, Шим. Кавказ халклари ва Византия билан сиёсий ва иқтисодий алоқалар олиб борган. Тмутараканьда касоглар, греклар, аланлар, руслар ва арманлар яшаган. 10-а. да Тмутаракань ғиштдан ишланган мустаҳкам мудофаа девори билан ўраб олинган. 1023 й. Т. да хукмронлик қилган князь Мстислав Владимирович Богородица черковини қурдирган. 12-а. да половецлар (қипчоклар) зарбалари остида Тмутараканьнинг рус ерлари билан алоқаси узилган. Тмутараканьда археологик қазиш ишлари 19-а. дан 20-а. ўрталаригача олиб борилган.


Кирилл алифбосида мақола: ТМУТАРАКАНЬ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ТОШКЕНТ
РОССИЯ
ХИТОЙ
ФРАНЦИЯ
ВИЗАНТИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты