ТОБА

ТОБА — мил. 4-а. охирига қадар ҳоз. Ички Монголия (ХХР) ҳудудида яшаган кўчманчи қабила. 3-а. ўрталаригача Сянби қабила иттифоқига кирган. Кабила оқсоқоли Ливэй ҳукмронлиги даврида (220—277) фаол сиёсий роль ўйнай бошлаган. Хитой билан мустахкам алоқалар ўрнатган. 4-а. бошида Хитойдаги Ғарбий Цзинь империяси билан биргаликда Тобалар ҳуннуларнинг Шим. Хань давлати билан кураш олиб боришган. Бунинг эвазига Хитой императори 310 й. Т. ларга Дайцзюнь вилоятини, 315 й. эса, Чаншань вилоятини (ҳоз. Хэбей вилояти) инъом этган. Тобалар Цзинь империяси билан ҳарбий иттифоқда бўлсаларда ундан мустақил эдилар. 2—3-а. ларда Тоба ларда уруғчилик муносабатлари сақланиб қолган, 3-а. охири —4-а. бошларидан меросий ҳокимият вужудга келган. 4-а. охирида Тобалар ўзларининг Тоба Вэй (Шим. Вэй) давлатини барпо этишган. 4-а. охиридан Тобалар ўтроқ ҳаёт тарзига ўтишган, хонаки чорвачилик билан бир қаторда деҳқончилик билан ҳам шуғулланган. Кейинчалик бошқа халклар билан аралашиб кетган ва 7-а. дан бошлаб Тобалар номи тарих сахифаларида учрамайди.


Кирилл алифбосида мақола: ТОБА ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ХИТОЙ
ТОШКЕНТ
МОНГОЛИЯ
РОССИЯ
ФРАНЦИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты