ТОБЕЛАНИШ

ТОБЕЛАНИШ — тобе синтактик муносабатда бўлиш; сўз бирикмаси ёки гап таркибидаги сўзларнинг ўзаро тенг бўлмаган, синтактик жиҳатдан бири иккинчисига бўйсунувчи муносабати. Синтактик жиҳатдан бири иккичисига бўйсунадиган, бири иккинчисига тобе бўлган бирликлар орасида тобе алоқа мавжуд бўлади. Тобе алоқада бир узв иккинчисига нисбатан тобе, иккинчиси эса унга нисбатан ҳоким вазиятда бўлади. Mac, аниқловчи — аниқланмиш, тўлдирувчи — кесим, эга — кесим алоқалари тобе алоқадир: гўзал ҳаёт, ҳунарни севмоқ, далалар яшнамоқца каби. Эга — кесим муносабатида ҳоким қисм, қолган турдаги бирикувларда эса тобе қисм олдин келади. Тобе алоқанинг 3 хил тури бор: бошқарув, мослашув, битишув. Бошқарув алоқасида тобе сўз ҳоким сўзнинг талаби билан маълум грамматик шаклга киради, шу шакл орқали тобеланади: бозорга бормоқ, қалам билан ёзмоқ. Мослашув алоқасида тобе сўз ўз шаклини ҳоким сўзнинг шаклига мослайди, ҳоким сўзнинг шакли ўзгариши билан тобе сўз ҳам унга мое ҳолда шаклини ўзгартиради: мен айтаман, сен айтасан; менинг китобим, унинг китоби каби. Битишув алоқасида тобе сўз ҳоким сўзга грамматик шакл ёрдамида эмас, балки тартиб ва оҳанг орқали боғланади: мусаффо осмон, тез гапирмоқ каби.

Ад.: Ўзбек тили грамматикаси, 2ж., Синтаксис, Тобеланиш, 1976.

Илҳом Мадраҳимов.


Кирилл алифбосида мақола: ТОБЕЛАНИШ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЕР
ҚЎШМА ГАП
ГРАММАТИКА
ТОШКЕНТ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты