ТОБЛАШ

ТОБЛАШ (металлургияда) — материал (асосан, металл) ларга термик (иссиқлик) ишлови бериш; материал (мас., пўлат)ни юқори трагача (мас., 1600° гача) қиздириб, шу трада маълум вақт тутиб туриш ва тез совитиш. Материалнинг юқори трага хос ҳолатини сақлаб қолиш ёки уни секин совитилганда юз бериши мумкин бўлган зарарли жараёнларнинг олдини олиш (сўндириш) учун амалга оширилади. Тоблаш юқори традаги барқарор ҳолати паст традаги барқарор ҳолатидан фарқ қиладиган (мас., кристалл структурадаги) материаллар учун ярайди. Тоблаш натижасида ҳосил бўладиган структуралар фақат нисбий жиҳатдангина барқарор бўлади, қиздирилганидан кейин барқарорроқ ҳолатга ўтади. Металлар (шу жумладан, эскиртирилган металлар), уларнинг қотишмалари, шиша, суюқ ҳолатдаги моддалар ва б. табиий шароитда ёки муайян технологик жараёнларда тобланади. Материаллар ичида энг кўп тобланадиган металл пўлат ҳисобланади (қ. Пўлатни тоблаш).


Кирилл алифбосида мақола: ТОБЛАШ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЕР
ШИША
КИМЁ
ПЎЛАТНИ ТОБЛАШ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты