ТОБОЛ

ТОБОЛ — Қозоғистоннинг Қўстанай вилояти, РФнинг Курган ва Тюмень вилоятларидаги дарё. Иртишнинг чап ирмоғи. Уз. 1597 км. Ҳавзасининг майд. 426 минг км2. Тўрғай платосидан бошланиб, асосан, Ғарбий Сибирь текислигидан ўтади. Асосий ирмоклари: чапда — Уй, Исеть, Тура, Тавда; ўнгда — Убаган. Асосан, қордан тўйинади. Окт. —нояб. да музлаб, апр. —майда музи эрийди. Ёғоч оқизилади. Қуйилиш жойидан 437 км масофада кема қатнайди. Ўртача сув сарфи қуйилиш жойида 805 м3/сек. Тобол бўйида Лисяковск, Рудний, Қўстанай, Курган, Ялуторовск ш. лари бор. Т. да (сув билан таъминлаш ва суғориш учун) сув омборлари қурилган.


Кирилл алифбосида мақола: ТОБОЛ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
РОССИЯ
ҚОЗОҒИСТОН
СИРДАРЁ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты