ТОВОН ТЎЛАШ — фуқаронинг хаёти, соғлиғи ёки молмулкига етказилган моддий зиённи ёхуд унинг ўзига етказилган маънавий зарарнннт ўрнини қоплаш. Товон тўлаш ва зарарин қоплаш иборалари Ўзбекистон Республикаси ФКда деярли бир хил маънода қўлланилади. Айни вақтда шуни ҳам эътироф этиш лозимки, зарарни қоплаш тушунчаси товон тўлаш тушунчасидан кенгрокдир. ФКнинг 1033моддасида зарарнинг ўрнини қоплаш зарарни аслича (натура шаклида) қоплаш (яъни, зарарланган, шикастланган ашё ўрнига худди ўшандай турдаги ва сифатдаги ашёни такдим этиш, шикастланган ашёни тузатиб бериш ва ҳ. к.) ёхуд етказилган зарарни тўлаш (пул билан) кўринишида бўлиши мумкинлиги кўрсатилган. Товон тўлаш контрибуция маъносида ҳам ишлатилади (яъни, ўзаро урушда мағлуб давлатнинг ғолиб давлатга Товон тўлаши). Баъзи адабиётларда Товон тўлаш етказилган зарар микдорини, ҳажмини ўлчаш имкони бўлмаганда суд томонидан белгиланган ёхуд жабрланувчи ва ҳуқуқбузар ўртасида келишув асосида тайинланадиган, ҳуқуқбузар томонидан жабрланувчига тўланадиган тўлов маъносида ҳам қўлланилади. Товон тўлаш микдорини белгилаш, ўзгартириш усуллари, мезонлари, тўловни амалга ошириш тартиби ФКнинг 57боби («Зарар етказишдан келиб чикадиган мажбуриятларни тартибга солувчи нормалар»)да белгилаб қўйилган.