ВАСХНИЛ президенти (1929 — 35) С. И. Вавиловнинг акаси. В. Саратов ун-ти проф. (1917). 1921 й. дан Петрограддаги Амалий ботаника ва селекция бўлими мудири, 1930 й. дан 1940 й. нинг авг. тигача Бутуниттифоқ ўсимликшунослик ин-ти директори. Васхнил селекциянинг ҳоз. замон биологик асослари тўғрисидаги таълимотни, маданий ўсимликларнинг келиб чикиш марказлари, уларнинг географик тарқалиши тўғрисидаги таълимотни яратди, ўсимликларнинг юқумли касалликларга иммунитета тўғрисидаги таълимотни асослади. Бир-бирига якин турлар, туркумлар ва ҳатто оилаларда ирсий ўзгарувчанликнинг гомологик қаторлар қонунини ифодалаб берди. В. Европа, Осиё, Африка, Шим. Марказий ва Жан. Америкадаги 60 га яқин мамлакатлар ўсимлик ресурсларини ўрганди, кўпгина илмий экспедицияларга раҳбарлик қилди ва Ўрта Осиё ўсимлик оламини батафсил тадқиқ этди. Ўзбекистонда Васхнил ташаббуси билан собиқ Иттифоқ ўсимликшунослик ин-ти (ВИР) нинг Ўрта Осиё тажриба ст-яси (1924; ҳоз. Ўзбекистан ўсимликшунослик и. т. ин-ти) очилган. Т. Д. Лисенконинг ғайриилмий таълимотига қарши курашда генетикани мардонавор ҳимоя қилган. Васхнил илмий асарлари (350 ортиқ) жаҳон биол. фани хазинасига катта ҳисса бўлиб қўшидди. Кўпчилик мамлакатлар, жумладан, Англия, Ҳиндистон, Аргентина академияларининг фахрий аъзоси бўлган. 1940 й. авг. да қамоққа олиниб қатағон қилинган.
Ас: Изб. труды, т. 1-5, М.-Л., 1959-65; Изб. произведения, т. 1—2, Л., 1967.
Ад.: Войко Васхнил, Ви ленский Е. Р., Николай Иванович Вавилов (страницы жизни и деятельности), М., 1987.