ТОВУҚ

ТОВУҚ, уй товуқлари — товуқсимонлар туркумига мансуб парранда, қишлоқ хўжалиги. паррандаларининг энг кўп тарқалган тури. 5 минг йил муқаддам Ҳиндистонда қўлга ўргатилган ёввойи банкив товуғидан тарқалган. Товуқ ларнинг ўзига хос хусусияти — бошларида қизғиш тожи, қулоқ солинчаги, оёклари (хўрозларида) пихининг мавжудлигидадир. Патларининг ранги ҳар хил, кўпинча, оқ. Кўпчилик Товуқ зотларининг тумшуги ва оёқ кафти сариқ, қисман оққизғиш, қора ва б. бўлади. Тухум пўчоғи оқ ёки оч қўнғир.

Берадиган маҳсулотига қараб. Товуқлар тухумдор (серпушт), тухумдоргўштдор (тухумгўшт учун боқиладиган) ва гуштдор зотларга ажратилади. Шунингдек, Товуқ ларнинг даканг (уришқоқ) ва куркам турлари (саноат аҳамияти йўқ) ҳам бор.

Товуқлар ташқи куриниши ва тузилиши билан ҳам бир-биридан фарқ қилади. Серпушт Товуқлар кичкина, тез вояга етадиган, тухумдоргўштдор Товуқлар йирикроқ бўлиб яхши ривожланади. Гўшт учун ажратилганлари алоҳида шароитда боқилади. Серпушт Товуқлар 1,7—2,2 кг, хўрозлари 2,7—3,0 кг, тухумдоргўштдорлари 2,5—4,0 кг, гўштдорлари 3,0—4,5 кг гўшт беради. Серпушт зотлар йилига 220—250 та, айримлари 365 тагача тухум қилади. Зотдор Товуқлар селекция йўли билан кўпайтирилганда серпушт бўлади. Товуқ 5—6 ойликдан тухумга киради. Дастлабки тухуми 40—50 г, 1 ёшга яқинлашгач, 55—65 г. Тухумдоргўштдор зотлар тухуми майда. Товуқ туллаганда тухум қилмайди. Туллаш 2—3 ҳафта, баъзиларида 2 ой ва ундан ортиқ давом этади.

Товуқ 10 йилгача тухум қилиши мумкин (10—12 й. умр кўради). Саноат мақсадида тухум етиштириладиган хўжаликларда Товуқлар тухумга киргандан кейин уларни фақат бир йил сақлаш иқтисодий фойда келтиради, чунки тухум Товуқнинг ёшига қараб, йилига 10 — 15% камаяди, наслчилик хўжаликларида фақат сермаҳсул Товуқлар 2—3йилга қолдирилади. Боқилаётган наслдор Товуқ ларнинг 50—60% 1 ёшга етмаган, 30 — 35% 2 ёшли ва 10% 3 ёшли бўлади. Жўжа очиришга тухум олишда 8—12 та товуқ учун 1 та хўроз қўйилади. Хўрозлар 2—3 й. сақланади. Жўжалар инкубаторов очирилади. Товуқ паррандахоналарда дон, сабзавот, минерал озиқала^, витамин ва б. билан боқилади.

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги. илмийи. ч. марказининг Паррандачилик илмий марказида селекциянинг янги ва жадал усулларини амалда қўллаб, Товуқ ларнинг юқори маҳсулдор, йилига 240—250 (дурагайлари 270) донадан тухум киладиган, касалликларга чидамли ва маҳаллий шароитга мослашган икки тизимли «Ўзбекистон» кросси (Ўз1 ва Ўз2 тизимлари, Ўз12 дурагайлари) яратилади (2002).

Ўзбекистон паррандачилик хўжаликларида тухумгушт йуналишидаги леггорн, ньюхемшир, родайленд, товук, зотлари, бройлер етиштириш учун корниш, плимутрок зотлари урчитилади (яна қ. Паррандачилик).

Сайфиддин Азимов.


Кирилл алифбосида мақола: ТОВУҚ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЕР
ЯПОНИЯ
ТОШКЕНТ
ҲИНДИСТОН


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты