ВАД

ВАД — псиломелан гуруҳига мансуб минерал. Сувли МпО2 нинг тупроқли ва қурумли агрегатларининг умумлашма номи. Марганец ва б. элементлар (Са, Mg, Fe, СО ва б.) оксидларининг кукунсимон аралашмаси. К, Ва, Си, Zn, Fe, Pb, W, Li, CO, Ni қўшимчалари миқдори ўзгарувчан. Турли номларда (марганецли қурум, марганецли тола ва б.) тавсифланган. Шартли кимёвий формуласи МпО2 – п Н2О. Аморф. Струк-турасиз, гоҳо юпқа толасимон, йўл-йўл ёки тангачасимон, кукунсимон ва дендрит шаклида учрайди. Ранги қора, қўнғир-қора. Псиломеланнинг юмшоқ тури ҳам Вад дейилади. Қаттиклиги 1—4, гоҳо 6,5. С. оғ. 2,8— 4,4. Тури кўп. Асосийлари балчиқ Вад, асболан, лампадит ва б. Турли марганецли минералларнинг нураш маҳсулоти сифатида табиатда кўп тарқалган. Чўкинди марганец рудалари таркибига киради. Денгиз ва кўл ости чўкиндиларида ҳам ҳосил бўлади. Ўзбекистонда Олмалиқ, Лочинхона, Лашкарак ва б. конларда учрайди. Шунингдек Тожикистон, РФ (Урал тоғлари) ва б. жойларда топилган. Марганец, кобальт ва рух олинадиган руда.


Кирилл алифбосида мақола: ВАД ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: В ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
МИНЕРАЛ
ЕР
ТОЖИКИСТОН
ОКЕАН


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты