ТОГО

ТОГО (Togo) Того Республикаси (Repudlique Togolaise) — Ғарбий Африкадаги давлат. Майд. 56,8 минг км2. Аҳолиси 5,3 млн. киши (2002). Пойтахти — Ломе ш. Маъмурий жиҳатдан 5 вилоят (reqion)ra бўлинади.

Давлат тузуми. Того — республика. Амалдаги конституцияси 1992 й. 27 сент. даги референдумда маъқулланган. Давлат бошлиғи—президент (1967 й. дан Гнасингбе Эйадема). Қонун чиқарувчи ҳокимиятни Миллий мажлис (парламент), ижрочи ҳокимиятни президент билан ҳукумат амалга оширади.

Табиати. Того Гвинея қўлтиғининг шим. соҳилида жойлашган ва денгиз бўйи аккумулятив пасттекислигидан, марказий қисми текислик ва 200—400 м баландликдаги платодан иборат. Энг баланд жойи Того тогидаги Бауман чўққиси (986 м). Шим. шарқда Атакоро тизмаси бор. Шим. ғарбий чеккасида Оти дарёси водийси жойлашган. Фойдали қазилмалардан темир рудаси, олтин, мармар, ош тузи, фосфорит, хромит, боксит бор. Иклими субэкваториал. Ўртача ойлик т-ра 20—25° дан 28—32° гача, йиллик ёғин соҳилда 600—800 мм дан текислик ва марказий платода 1200—1700 мм гача. Йирик дарёлари: Моно ва Оти ёғингарчилик мавсумида серсув. Того кўли гоят хушманзара. Баланд ўсадиган саванналар, даре водийларида доим яшил ўрмонлар бор. Йирик ҳайвонлардан фил, арслон, қоплон, кийик, чиябўри, жирафа, бегемот, тимсоҳ ва б., ўрмонда маймун, илон кўп. Ҳайвонот дунёсини муғофаза қилиш учун Кве, Керан миллий боглари, Фазао, Мальфакаса ва б. қўриқхоналар ташкил этилган.

Аҳолиси. Тогода 45 га яқин халқ ва этник гуруҳ бор; мамлакат жан. ва марказий қисмида ква тилларида сўзлашувчи халк^ар (эве, йоруба, мина ва б.), қирларда ва айниқса Гана билан чегарага яқин жойларда того, шим. да чокосси халклари, Того шим. ва марказий қисмида гур тилларида сўзлашувчи халклар (кабре, гурма, тем, сомба, котоколи, басари ва б.), шунингдек француз ва ливанликлар ҳам яшайди. Расмий тил — француз тили.

Аҳолининг ярмидан кўпроғи маҳаллий анъанавий динларга, қрлганлари христианлик ва исломга эътиқод қилади. Шаҳар аҳолиси 30,8%. Йирик шаҳарлари: Ломе, Сокоде, Воган, Кпалиме, Атакпаме.

Тарихи. Археология топилмалари Того ҳудудида одам қадимдан яшаганлиги ва моддий маданият даражаси юқори бўлганлигидан дарак беради. 15-а. ўрталарида португалияликлар бу ерга келиб, кора танли қулларни Америкага сотиш учун олиб кета бошлаганлар. 17 — 18-а. ларда қул савдоси авж олиши натижасида Тогонинг жан. да аҳоли камайиб, бу ҳол мамлакат тарихий тараққиётига салбий таъсир кўрсатди. 19-а. нинг 2ярмига келиб, йирик давлат уюшмалари (жан. да Эве уюшмаси, шим. да котоколи ва чокосси мусулмон қабилалари уюшмаси) пайдо бўлди. 19-а. охирида Того ҳудудини мустамлакачилар босиб ола бошлади. 1884 й. Германия комиссари Нахтигаль Того кўли ёнидаги Эве уюшмасининг ҳукмдори Мпла 111 билан протекторат ҳақида битим имзолади. Натижада Того ҳудудининг катта қисмида Германия ҳукмрон бўлиб олди. 1891—1901 й. ларда мамлакат жан. да мустамлакачиларга карши қўзғолонлар бўлди. 1жаҳон урушида Германия мағлубиятга учраши натижасида Буюк Британия Т. нинг ғарбий қисмини, Франция шарқий қисмини идора қилишга мандат олди. 1946 й. Шарқий ва Ғарбий Того БМТнинг Буюк Британия ва Франция бошқарувидаги васийлик ҳудуди деб эълон қилинди. 2жаҳон урушидан кейин француз Тогосида миллий мустақиллик ҳаракати кучайдя, унга Того Бирлик қўмитаси бошчилик қилди. 1956 й. француз Тогоси Франция Ҳамжамияти таркибида ўзини ўзи бошқарувчи республика деб эълон қилинди. Британия Тогоси 1956 й. референдум натижасида инглизларнинг Олтин Қирғоқ (1957 й. дан мустакил Гана давлати)га қўшилди. 1960 й. 27 апр. да Того мустақил республика деб эълон қилинди. Того — 1960 й. дан БМТ аъзоси. ЎзР суверенитетини 1993 й. 10 нояб. да тан олган. Миллий байрами — 27 апр. — Мустақиллик куни (1960).

Сиёсий партиялари, касаба уюшмалари. Т. халқи бирлашмаси партияси, 1969 й. тузилган; Янгиланиш учун ҳаракат қўмитаси партияси, 1991 й. ташкил этилган; Адолат ва демократия йўлидаги иттифоқ партияси, 1991 й. асос солинган; Демократия ва тараққиётни қўллаб қувватлаш бирлашмаси партияси; Янги кучларни мувофиклаштириш партияси, 1993 й. тузилган. Того меҳнаткашлари миллий конфедерацияси, 1973 й. асос солинган.

Хўжалиги. Того — аграр мамлакат. Ялпи ички маҳсулотда қишлоқ хўжалиги. нинг улуши 32%, саноатники 23%, хизмат кўрсатиш соҳасиники 45%.

Қишлоқ хўжалигида ағолининг 3/4 қисми банд. Қ. х. га ярокли ерлар 3,5 млн. гектар. Ҳудудининг 41% ҳайдаладиган ер ва кўп йиллик экинзорлар, 36%га яқини ўтлоқ ва яйлов. Қ. х. нинг асосий тармоғи — деҳқончилик. Ички эҳтиёж учун маниок, ямс, маккажўхори, тариқ, оқ жўхори, шоли, экспорт учун кофе, какао, ҳам ички эҳтиёж, ҳам четга сотиш учун пахта, мойли экинлар, кокос пальмаси, ер ёнғоқ, канакунжут ва б. етиштирилади. Чорвачилик сует ривожланган. Оз микдорда қорамол, қўй ва эчки, чўчқа, уй паррандаси боқилади. Денгиз, кўл ва дарёларда балиқ овланади. Ёввойи меваларни териш ва овчиликнинг аҳамияти катта.

Саноатининг янги тармоқлари мустақиллик йилларида (кончилик, кимё, тўқимачилик, металлургия, цемент) вужудга келди, саноат ишлаб чиқариш. суръатлари ошди. Асосан, майда корхоналар мавжуд, ҳунармандчилик ривожланган. Ломе пойтахт зонаси, шу жумладан денгиз порти зонаси асосий ишлаб чиқариш. марказидир. 70-й. ларнинг охиридан Тогонинг шим. шарқий қисмида ҳам саноат ривожлана бошлади. Мамлакат жан. даги Хахотоэ, Акумапе, Кпогаме атрофларида фосфорит, Гнаулу атрофида доломит, мармар, денгиз соҳилидаги Анехо ш. яқинида ош тузи қазиб олинади. Йилига ўртача 93 млн. кВтсоат электр энергия ҳосил қилинади. Ишлаб чиқариш. саноати кимё, озиқ-овқат, тўқимачилик, кўнпойабзал, пўлат қуйиш, металл ишлаш ва б. майда корхоналардан иборат. Ломе яқинида йилига 1 млн. тонна нефтни қайта ишлайдиган зд бор. Бундан ташқари, цемент, металлургия, пластмасса буюмлар, кислород ва ацетилен, гугурт, локбўёқ ишлаб чиқариш. заводлари қурилган. Атакпаме яқинида йигирувтўқув кти ишлайди.

Транспорти. Того узунлиги 395 км, автомобиль йўллари уз. 12 минг км, Ломе ш. дан 9 км узокликда йирик денгиз порти мавжуд. Ҳаво транспортида халқаро йўловчилар ва почта ташилади. Ломе ш. яқинида Токуэн халқаро аэропорти бор. Того четга фосфорит, цемент, қишлоқ хўжалиги. маҳсулотлари чиқаради, четдан машина ва ускуна, кандшакар, гуруч, сут маҳсулотлари олади. Асосан, Европа Иттифоқи мамлакатлари, жумладан, Франция ҳамда Кот д’ Ивуар, Нигерия ва б. мамлакатлар билан савдо қилади. Пул бирлиги КФА франки.

Маорифи ва илмий муассасалари. Того мустақиллиги эълон қилингандан кейин 6 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар учун мажбурий бошланғич таълим жорий қилинди. Бошланғич мактаб 6 й. лик, умумий ўрта таълим мактабида ўқиш муддати 7 й.: тўлиқсиз ўрта мактаб (коллеж)да 4 й. ва тўлиқ ўрта мактаб (лицей) да 3 й. Ҳунартехника таълими бошланғич мактаб негизида, ўрта техника таълими тўлиқсиз ўрта мактаб негизида 3—6 й. давомида амалга оширилади. Бошланғич мактаб ўқитувчилари 2 пед. (нормал) билим юртида 1—3 й. давомида, ўрта мактаб ўқитувчилари эса педагогика интида тайёрланади.

Олий таълим Ломедаги Бенин унти (1965 й. дан коллеж, 1970 й. дан унт) да олинади. Унт таркибида тиббиётбиол. фти, адабиёт мактаби, тиббий фанлар мактаби, ҳуқуқ ва бошқарув олий мактаби, иқтисодиёт ва бизнес олий мактаби, олий муҳандислик мактаби, олий қишлоқ хўжалиги. мактаби, соғлиқни сақлаш ва биол. фанлари инти, тиббиёт мактаби, миллий педагогика инти, олий журналистика инти бор. Тўлиқсиз олий маълумот берадиган бир қанча коллежлар: Кпалимеда агрономия соҳасида касб таълими мактаби (1901), Ломеда меъморлик мактаби (1975), Миллий маъмурий мактаб (1958), Сокодеда Техника коллежи ҳам бор.

И. т. лар Бенин унти, Демография муаммолари тадқиқот инти, Африка халқаро ҳуқуқ интида, Ломедаги Тўқимачилик ва пахта тадқиқот инти (1948), Миллий илмий тадқиқот инти (1965), Илмий техника тадқиқот бюроси (1949), Тропик агрономия тадқиқот интида олиб борилади. Миллий кутубхона, унт кутубхонаси, Миллий музей ҳам бор.

Матбуоти, радиоэшиттириши ва телекўрсатуви. Тогода нашр этиладиган газ. ва журлар: «Журналь офисьель де ла Репюблик Тоголез» («Того Республикасининг расмий газетаси», ҳукуматнинг француз тилидаги кундалик хабарномаси), «Тогопресс» (француз, эве ва кабре тилларида чиқадиган кундалик газ., 1962 й. дан), «Того диалог» (ҳукуматнинг ойлик журнали), «Эвей дю Травайер Тоголэ» («Того меқнаткашларининг уйғониши» (1 ойда 2 марта чиқадиган газ.,). Т. матбуот агентлиги 1975 й. ташкил этилган. Того (Халқаро) радиоэшиттириши — Ломе радиосига 1953 й., Т. (Миллий) радиоэшиттиришига 1979 й. асос солинган.

Меъморлиги ва тасвирий санъати. Того қишлоқлари кўпинча қир ён бағирларига жойлашган бўлиб, муайян режасиз қурилган. Ўрмонлар орасида дойра шаклида лойдан қурилган конуссимон похол томли уйлар учрайди. Тогли ва жан. вилоятларда уйлар ёғочдан тўрт бурчакли, томи ясси ёки икки томонга нишаб қилиб, лагуна соҳилларида эса қозиқ оёклар устига қурилади. Шим,да атрофи девор билан ўралган, бир неча 2—3 қаватли уйлардан иборат қўрғонлар қурилади, Ломе, Анехо, Кпалиме, Сокоде, СансаннеМонго ш. ларида маъмурий марказлар ва янги турар жой мавзеларида европача бинолар замонавий материал ҳамда конструкциялардан қурилган.

Того жан. да яшовчи халклар ёгоч ўймакорлиги соҳасида гўзал санъат асарлари яратганлар. Аждодларнинг сиймолари, «ибежи» деб аталган жуфт ҳайкалчалар шаклининг майинлиги ва нозиклиги билан ажралиб туради. Темир, ёгоч, лойдан ясалган ҳайкаллар (уруш худоси Гунинг тасвири) ва муқаддас ҳайвонларнинг тасвирлари машхур. 1960-й. лардан миллий рассомлик мактаби вужудга кела бошлади. Европада ва маҳаллий рассомлик мактабларида таълим олган рассом ва ҳайкалтарошлар (П. Айи, Ф. Самбиани, Д. Гбеньон, Э. Дабля, Р. Далакена, Л. Ф. Тогбуну, Д. Хунце ва б.) ўз асарларида халклар турмуши ва ҳаётий муаммоларни акс эттирадилар. Бадиий ҳунармандликда ёгоч, металл ва фил суяги ўймакорлиги, бадиий каштачилик, сават тўқиш кенг тарқалган.

Театр санъати Того халқларининг маданий мероси, чунончи анъанавий урфодат ва маросимлар, халқ байрамлари асосида шаклланган. Гриотлар — сайёр бахшилар, хонанда ва созандалар ижоди халқ театрини вужудга келтириш ва ривожлантиришда бой манба бўлиб хизмат қилди. Уларнинг кўнгилочар ҳажвий томошаларида хасислик, ёлғончилик, риёкорлик мазах қилинарди. 20-а. нинг 40-й. ларида замонавий театр ривожланди. Мактабларда ҳаваскорлик тўгараклари ташкил этилди. 60-й. ларда ҳаваскор театр жамоалари пайдо бўлди. 1963 й. драматурглар М. Айтнард ва Д. Анану раҳбарлигида Того ёшларининг театр ва фольклор гуруҳи фаолият бошлади. Ломедаги «Агоколи» ярим профессионал труппаси 70—80й. ларда айниқса машҳур бўлди. 1974 й. давлат кўмаги билан театр, балет ва мусиқа секцияларидан иборат профессионал Того миллий труппаси тузилди. 1970 й. дан драма санъати ва халқ қўшиқлари кўрикфестиваллари ўтказилади.


Кирилл алифбосида мақола: ТОГО ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
ФРАНЦИЯ
ХИТОЙ
РОССИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты