ТОДЦ

ТОДЦ Александер (1907.2.10, Глазго — 1997.10.1) — инглиз органиккимёгари. Манчестер унти кимёвий лаб. лари директори (1938—44). Кембриж унти проф. (1944—71). Илмий сиёсат бўйича Буюк Британиянинг давлат маслаҳат кенгаши раиси (1952 — 64). Асосий илмий ишлари нуклеотидлар, нуклеотид коэнзимлар ва нуклеин кислоталар кимёсига оид. Рибозанинг фуран шаклини ва гликозид марказининг рконфигурациясини аниқлаган (1939—41). Дезоксиуридин ва барча рибонуклеозидларни (1941—44), шунингдек, нуклеотидаденил кислотани (1947) синтез қилган, таркибида 3’5’нуклеотидлараро боғи бўлган динуклеотид синтезини илк бор амалга оширган (1955). Лондон кимё жамияти президенти (1960—62). Нобель мукофоти лауреати (1957).


Кирилл алифбосида мақола: ТОДЦ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



БУЮК БРИТАНИЯ
ТОШКЕНТ
КИМЁ
ЯПОНИЯ
ФРАНЦИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты