ТОЖИБОЕВ Маҳмуджон Ғозиевич

ТОЖИБОЕВ Маҳмуджон Ғозиевич (1957.25.11, Қува тумани) — хонанда ва созанда (танбур, сато), Ўзбекистон халқ ҳофизи (2000). Нозик дидли, дардли, кенг диапазонли овоз соҳиби. Тошкент консерваториясини тугатган (1984). Қўшиқ айтишни дастлаб Э. Маматов, Ғ. Ҳожиқуловдан, кейинчалик хрфизлик анъаналарини О. Отахонов, О. Алимаҳсумов, О. Ҳотамов ва Ф. Мамадалиевдан ўзлаштирган, созандалик сирларини Т. Алиматовдан ўрганган. Ю. Ражабий номидаги «Мақом» ансамбли яккахони (1984 й. дан), Ўзбекистон давлат консерваторияси доценти (2000 й. дан). Репертуаридан Шашмақом («Сарахбори Наво», «Сарахбори Дугоҳ», «Мўғулчаи Сегоҳ», «Наврўзи Сабо», «Нимчўпоний» ва б.) ва Фарғона—Тошкент мақом йўллари («Дугоҳ», «Чоргоҳ», «Ушшоқ», «Шаҳнози Гулёр», «Баёт» ва б.), катта ашула («Ёввойи Чоргоҳ», «Ёлғиз», «Эй дилбари жононим» каби), мумтоз («Топмадим», «Асирий» ва «Лдоий», «Чорзарб», «Бозургоний») ва 20-а. бастакорлари («Келдик», «Наззора қил», К. Жабборов; «Кезарман», F. Тошматов; «Жоним эрурсан», М. Муртазоев; «Дилраболар», О. Нуриддинов; «Бу оқшом», О. Ҳотамов ва б.) асарлари урин олган. Тожибоев шоирнафас ҳофиз бўлиб, ижро услуби вазминлиги, лирикага мойиллиги, овоз ва чолғу мутаносиблиги билан ажралиб туради. Осиё, Америка, Европа ва Шим. Африка мамлакатларида гастродда бўлган. Юнус Ражабий номидаги Республика маком ижрочилари танлови ғолиби (1987).


Кирилл алифбосида мақола: ТОЖИБОЕВ Маҳмуджон Ғозиевич ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



РАЖАБИЙЛАР
ШАШМАҚОМ
ТОШКЕНТ
МАҚОМ АНСАМБЛИ
ФАРҒОНА-ТОШКЕНТ МАҚОМ ЙЎЛЛАРИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты