ТОЗ — илк ўрта асрларда йирик туркий қабилалардан бири. Тозлар 10—12а. ларда қипчоқлар таркибига кирган. Ўзбекларнинг қурама, нуроталик туркманлар, қатағон, манғит, кесамир каби қабила бирлашмалари таркибида бўлган. Ўзбек қатағонлари таркибидаги (тас)лар човчи, болғабосган каби тармокларга ҳам бўлинган. Тозлар кейинчалик бир қанча гуруҳларга бўлиниб, бошқирд, қозоқ, ўзбек ва қорақалпоқ халклари таркибига қўшилиб кетган.