ВАЙСХОН

ВАЙСХОН, Увайсхон, Султон Увайс ўғлон (7—1428) — Мўғулистон хони (1418-21 ва 1424-25). Нақши Жаҳон (1415—18)ни ўлдириб тахтни эгаллаган. Вайсхон Амир Темурнинг саркардаларидан Туркистон ҳокими Шайх Нуриддин билан иттифоқ бўлиб амакиси, Мўғулистон хони Шермуҳаммадхон (1421—24) билан тахт учун ўзаро кураш олиб борган. Или дарёси бўйларидаги буддавий қалмоқлар хони Эсеху (1415 — 25) билан мунтазам (61 марта) урушлар қилган. «Тарихи Рашидий»да қайд қилинишича, Вайсхон ўта тақводорлиги, олийжаноблиги, жасурлиги билан бошқалардан ажралиб турган.


Кирилл алифбосида мақола: ВАЙСХОН ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: В ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



АМИР ТЕМУР
ТЕМУРИЙЛАР
ТОШКЕНТ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
МЎҒУЛИСТОН


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты