ВАЙШЕШИКА

ВАЙШЕШИКА (санскритча вишеша — алоҳида, ўзига хос) — ҳинд фалсафасидаги ведаларни эътироф этувчи 6 анъанавий тизимдан бири. Асосчиси Канада исмли шахе деб тахмин қилинади. Унинг асари «Вайшешикасутра» (1-минг йилликнинг 1-ярми) деб аталади. «Падартхадхарма-санграха» асари, Жаянараяннинг «Виврити» (17а.) асари «Вайшешикасутра»га ёзилган шарҳ ҳисобланади. Буддизмта қарамақарши ўлароқ, нарсалар тушунчалар б-н биргаликда мавжуд деб ҳисоблади. Вайшешика қад. ҳиндларнинг табиий-илмий дунёқарашлари билан боғлиқ. Вайшешиканинг коинот ҳақидаги назариясига кўра. у сув, тупроқ, нур, ҳаводан таркиб топган. Вайшешиканинг атомистик назарияси қад. моддиюнчилик таълимотини янада ривожлантирганлигидан гувоҳлик беради. Вайшешика таълимотича, барча мавжуд нарсалар 6 тушунчада ўз ифодасини топа-ди: жавҳар, сифат, ҳаракат, умумийлик, хусусийлик ва мансублик. Сутраларнинг шархловчилари бунга 7-тушунча — инкор ёки мавжуд бўлмасликни ҳам қўшадилар. Вайшешика тизимида асосий тушунча жавҳар бўлиб, нарсалар моҳиятини ифодалайди. Жавҳарлар нарса ва ашёларнинг ўзига хослиги ва сифатларини белгилайди. Канада жавҳарларнинг 17 хусусиятини, Прашастапада 24 сифатини санаб ўтади. Жавҳарлар ҳаракат ва фаолликка эгадирлар. Вайшешика таълимотида атом доимий, ўзгармас зарра бўлиб, моддий жисмларнинг охирги бўлиниш чегарасидир. У айланма шаклга эга, замонлар ўтиши билан ҳам ўзгармайди. Атомлар ўз табиатларига кўра сокин бўлиб, уларни ҳаракатга келтириш ташқи турткига боғлиқ. Кўринмас куч — адришта атомларни ҳаракатга келтиради. Худо жаҳоний руҳ — Браҳманни яратган. У коинотни яратмаган бўлса ҳам, аммо уни идора қилади. Муҳаммаджон Қодиров.


Кирилл алифбосида мақола: ВАЙШЕШИКА ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: В ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЕР
ТОШКЕНТ
ҲИНДИСТОН
БЕРУНИЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты