ТОЙЛОҚ — Самарқанд вилояти Тойлоқ туманидаги қишлоқ, туман маркази. Яқин т. й. станцияси — Самарқанд (10 км). Аҳолиси 8,3 минг киши (2004). Туманнинг асосий корхоналари Тойлоқда жойлашган. Тойлоқ даги 22 ишлаб чиқариш. корхонасидан 3 таси йирик корхона (мева, консерва ва вино здлари). Бундан ташқари 2 та қўшмакорхона (шу жумладан, «Тонигрин» Ўзбекистон — Россия қўшма корхонаси) ҳам бор.
Тойлоқда туман ҳокимияти биноси, 3 умумий таълим мактаби, марказий касалхона, марказий поликлиника, марказий дорихона ва 6 та шахсий дорихона фаолият кўрсатади. Шунингдек, «Савдогарбанк», «Халқ банки», «Пахтабанк» бўлимлари мавжуд. Марказий кутубхона ва унинг тармоғи, Мустақиллик майдони, маданият ва истироҳат боғи, болалар спорт мажмуаси, болалар ва ўсмирлар спорт мактаби, «Олимпия захиралари» коллежи бор. Тойлоқда Ўзбекистон ветеринария илмий тадкиқот инти жойлашган.