ТОКАМАК (рус. «тороидал»,. «камера», «магнит», «катушка» (ғалтак) сўзларининг қисқартмаси) — термоядро реакторларида плазма трасини ниҳоятда ошириш учун (10 млн. градус ва ундан юқоригача) қўлланиладиган магнит тутқичли қурилма. У тороидал вакуум камерадан иборат. Унинг устига кучли (бир неча тесла) тороидал магнит майдони ҳосил қилувчи ғалтаклар кийдирилган. Темир ўзакка қўйилган ғалтакли камера трансформаторнинг иккаламчи урами вазифасини ўтайди. Ўзакка ўралган бирламчи чулғамдаги ток кучи узгарганда камерада уюрма электр майдони вужудга келиб, камерани тулдирган иш газини ионлаштиради ва буйлама электр токли тороидал плазма шнури вужудга келади. Бу ток плазмани қиздиради, унинг магнит майдони эса ғалтакнинг майдони 6н бирга плазмани деворлардан термоизоляциялайди. Плазманинг траси кўтарилиши билан унинг электр қаршилиги ортмайди, аксинча, камая боради ғамда маълум ток кучида шнурнинг қизиши камаяди. Токамакда ток кучини бирор чегара қийматдан орттириб бўлмайди. Агар токнинг магнит майдони галтакнинг тороидал майдонига нисбатан жуда катта бўлиб қолса, шнур эгила бошлайди ва деворга ташланади. Шу сабабли, плазмани 10 млн. градус ва ундан юқори трагача қиздириш учун Токамакда плазмага тез атомлар (зарядланган зарралар камерага магнит майдонга кўндаланг равишда учиб киролмаган бўлар эди) дасталарини инжекциялаш ёки камерага юқори частотали электромагнит майдон киритиб ҳосил қилинадиган қўшимча қиздириш усулларидан фойдаланилади. Шу тарзда Токамак даги плазмани 70 млн. градусгача қиздириш мумкин.
Токамак ғояси 1950 й. да бошқариладиган термоядро синтезў муаммоси масаласини ҳал этиш мақсадида И. Е. Тамм ва A. JXCaxapoe томонидан такдим этилган. Л. К. Арцимович раҳбарлигида бир нечта рус олимлари Токамак типидаги тизимларни ўрганиш ва уларни такомиллаштиришга муҳим ҳисса қўшдилар. 1956 й. дан бошлаб И. В. Курчатов номидаги Атом энергияси ин1»ида бу тизимлар устида тажриба йўли билан тадқиқот олиб борилди.