ТОКИО — Япониянит пойтахти. Мамлакатнинг иқтисодий, молиявий ва маданий маркази. Аҳолисининг сони ва саноатнинг ўсиш суръатлари бўйича дунёдаги йирик шаҳарлар орасида етакчи ўринлардан бирини эгаллайди. Хонсю о. нинг жаншарқий қисмида, Канто текислигида, Эдогава, Аракава, Сумида, Тама дарёларининг Токио қўлтиғига қуйилиш ерида жойлашган. Иқлими субтропик, муссонли, энг совуқ ой — янв. нинг ўртача траси 3,Г, энг иссик, ой — авг. ники 25,6°. Йиллик ёғин 1343 мм. Серёғин мавсумда тез-тез тайфун бўлади. Токио сейсмик фаол зонада жойлашган.
Аҳолиси 8,1 млн. киши (2000). Пойтахт префектураси (Сютокен) ёки Катта Токио таркибига 4 та префектуранинг шаҳар ва шаҳарчалари киритилади, аҳолиси 28 млн. кишидан зиёд. Мамлакат миллий даромадининг 1/5 кисми Токиога тўғри келади.
Токиога 15-а. нинг ўрталарида асос солинган. 1457 й. да Эдо қасри қурилган бўлиб, унинг атрофида савдогар ва ҳунармандларнинг уйлари кўпайиб борди. 1590 й. да Эдо ш. Токугава сулоласининг қароргоҳига айланди. Япониянинг расмий пойтахти эса ўша вақтда Киото ш. эди. 18-а. да Эдо жаҳоннинг энг йирик шаҳарларидан бирига айланди. 1869 й. да ҳокимият бошқа сулола вакили император Муцихито қўлига ўтгач, пойтахт Эдога кўчирилди ва Токио («шарқий пойтахт») деб аталди. 19-а. нинг 2ярмида Токиода ипак, локбўёқ, чинни саноатлари, 19-а. нинг охиридан машинасозлик ва кемасозлик саноатлари ривожлана бошлади. 1923 й. 1 сент. даги зилзила ва унинг окибатларида келиб чиққан ёнғин туфайли Токионинг кўп қисми вайрон бўлди. 2жаҳон уруши вақтида Токио АҚШ авиацияси томонидан бомбардимон қилинган.
Токио — транспорт йўлларининг йирик тугуни. Денгиз порти (йилига 70 млн. т дан ортиқ юк ортибтуширилади). Аэропорти халқаро аҳамиятга эга. Метрополитен қурилган. Етакчи саноат тармоғи — машинасозлик (хусусан, электротехника, умумий машинасозлик, транспорт жиҳозлари ишлаб чиқариш., аник, механика) ва металлсозлик. Киме, полиграфия ва озиқ-овқат саноатлари ҳам ривожланган. Нефтни қайта ишлаш ва нефть кимёси, қурилиш материаллари ва енгил саноат (тўқимачилик, заргарлик ва ёдгорлик буюмлари ишлаб чиқариш.) корхоналари мавжуд. Саноати, асосан, чет элдан келтирилган хом ашё ҳисобига ишлайди. Саноат корхоналарининг катта қисми майда ва ўрта корхоналардан иборат. Токио — йирик савдотақсимот маркази. Шахарда товар ва фонд биржалари, савдо фирмаларининг ваколатхоналари, йирик банклар, суғурта идоралари жойлашган. Токиода унтлар, Япония ФА, Санъат академияси, театрлар, 30 дан ортиқ музей (шу жумладан, Генри галереяси, БриЖстон санъат музейи, замонавий санъат миллий музейи, Токио миллий музейи ва б.), кутубхоналар, концерт заллари бор. Меъморий ёдгорликларидан шаҳар марказида атрофи боғ билан ўралган император саройи (1869 й. гача Эдо қасри, 15—17-а. лар), сарой мажмуаси (1600), манзарали боғ (17—18-а. лар) сақланган. Унинг атрофида ҳукумат бинолари, Тосёгу ва Мэйдзи ибодатхоналари жойлашган. Сока унти ҳудудида 2004 й. 26 мартда Алишер Навоийга ҳайкал ўрнатилди (ҳайкалтарош Ж. Миртожиев). 1964 й. да Токиода 18Олимпиада ўйинлари бўлиб ўтган.