ТОКИО УНИВЕРСИТЕТИ — Япониянинг энг кад. ва йирик олий ўқув юрти. 1877 й. Сохейко (1790 й. асос солинган, конфуцийчиликни ўрганиш маркази), Кайсейго (1855, ғарб маданияти), Игакусо (1863, ғарб тиббиёти) ўқув юртларининг бирлашуви натижасида Токио миллий (император) унти сифатида ташкил этилган. Ҳуқуқ, иқтисодиёт, филол., муҳандисликтехнология, пед., табиий фанлар, қишлоқ хўжалиги., тиббиёт бўйича мутахассислар тайёрлайди. Кутубхонаси (1877 й. ташкил этилган) да 4 млн. дан ортиқ асар бор. 20 мингдан ортиқ талаба таълим олади.