ТОКСИКОЛОГИЯ

ТОКСИКОЛОГИЯ (юн. toxikon заҳар ва…логия) — тиббиёт соҳаси; заҳарли моддаларнинг физик ва кимёвий хусусиятлари, уларнинг тирик организмларга таъсири механизми, заҳарланиш аломатларини ўрганади. Заҳарланишнинг олдини олиш ва даволаш воситаларини, шунингдек, заҳарларнинг кичик дозаларда даво таъсирига эга эканлигини аниқлаш ва ундан фойдаланиш йўлларини излаб топиш ишлари билан шуғулланади.

Токсикологиянинг асосий мақсади, асосан, этиологияси кимёвий омил ҳисобланадиган ноэпидемик касалликларнинг келиб чикиш сабабларини аниклаш, олдини олиш ва даволаш ҳамда моддаларнинг инсон организмига узоқ муддат давомида зарарли таъсирини ўрганиш ва бартараф этишга каратилган.

Токсикология коммунал гигиена фанининг асосий бўлимларидан бўлиб, тиббиёт олий ўқув юртларининг тиббий профилактика фтларида ўқитилади. Токсикологиянинг фан сифатида ривожланишида Ш. Т. Отабоев, Токсикология Искандаров ва б. нинг ҳиссаси катта.

Ўзбекистон олимлари томонидан ҳайвонлар устида ўтказилган тажриба натижаларига асосланиб моддаларнинг заҳарлилиги ва хавфлилигини бағолаш бўйича тасниф ишлаб чиқилган. Унга мувофиқ, заҳарли моддаларнинг организмга тушиш йўллари, ўлимга олиб борувчи ўртача дозаси (концентрацияси) ва б. ни бир-бирига боғлаган ҳолда хавфлилик синфларига бўлиш тавсия қилинган.

«Ўзбекистон Республикаси Давлат санитария назорати тўғрисида»ги қонунга асосан, ҳукуматимизнинг токсикология соҳасидаги мутахассис олимлари (Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий тадқиқот инти, II ТошТИ коммунал гигиена кафедраси ва Марказий илмий тадқиқот лаб. токсикология бўлими ходимлари) томонидан барча янги кимёвий моддаларнинг заҳарлилик ва хавфлилик даражалари ўрганилади. Mac, фосген кислотаси бирикмаларининг заҳарлилик даражаси, уларнинг кимёвий тузилишига боғлиқлик қонуниятлари аниқланди (Г. Т. Искандарова). Мазкур қонуниятларга мувофиқ, кимёгар ва биолог олимлар ҳамкорлигида кам заҳарли ва юқори самарали дефолиантлар ишлаб чиқилди.


Кирилл алифбосида мақола: ТОКСИКОЛОГИЯ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТИББИЁТ
ОЛИЙ ЎҚУВ ЮРТЛАРИ
КИМЁ
ТОШКЕНТ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты