ВАЛ ТИЗИМИ

ВАЛ ТИЗИМИ (машинасозликда) — асосий детали валдан иборат бўлган туташувчи силлиқ машина деталлари (мас., вал ва ғилдирак) учун ўтқазиш (вални ғилдиракка ўтқазиш) тизими; туташувчи деталларнинг берилган номинал ўлчамида валнинг чегаравий ўлчамлари барча ўтқазишлар учун ўзгармас бўлиб қолиши билан ифодаланади. Туташувчи деталлардан биридаги тешикларнинг чегаравий ўлчамларини ўзгартириб Вал тизимида турлича ўтқазишларни амалга ошириш мумкин. Валга қўшимча ишлов бермай (мас., калибрланган материалдан тайёрланган вал) ундан фойдаланиш мумкин бўлган бирикмаларда, шунингдек битта силлиқ валга турли ўтқазишларга эга бўлган бир неча детални (мас., ички ёнув двигатеяидя поршень бармоғининг шатун ва поршень билан туташуви) ўрнатишда Вал тизимини қўллаш мақсадга мувофиқ.


Кирилл алифбосида мақола: ВАЛ ТИЗИМИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: В ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЕР
ИЧКИ ЁНУВ ДВИГАТЕЛИ
ТОШКЕНТ
ХИТОЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты