ВАЛАМАТЗОДА Ғаффор Рустамович

ВАЛАМАТЗОДА Ғаффор Рустамович [1916.26.4(9.5), Хўжанд – 1993.12.12, Душанба] — тожик балет артисти, балетмейстер, реж. Тожикистон халқ артисти (1945), 1951-63 й. лар С. Айний номидаги опера ва балет театрининг бош балетмейстери, 1961—63 й. лар Тожик филармониясининг директори ва бадиий раҳбари, 1965 й. дан «Лола» ансамблининг раҳбари. Биринчи тожик балети («Ду гул»)га, шунингдек «Лайли ва Мажнун», «Боқчасарой фаввораси», «Мовий гилам» балетлари ва «Восэнинг қўзғолони», «Майсаранинг иши» каби операларнинг рақс саҳналарини яратган. В. Ўзбекистоннинг «Баҳор», «Шодлик» ва б. ансамблларида бир қанча рақс («Лола» рақс-сюитаси, «Мўғулча», «Помирча», «Афғонча» ва б.)ларни саҳнага қўйган.


Кирилл алифбосида мақола: ВАЛАМАТЗОДА Ғаффор Рустамович ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: В ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ТОЖИКИСТОН
РОССИЯ
ФРАНЦИЯ
ХАЛҚ ИЖОДИ
БАЛЕТ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты