ТОКУГАВА

ТОКУГАВА — Японияда сёгунлар сулоласи (1603—1867). Токугава Иэясу томонидан асос солинган. Давлатн» мустахкамлаш учун Токугава ҳукмдорлари бир неча бор ислоҳотлар ўтказишган. Хусусан, ҳар бир табақанинг мажбурияти ва ҳуқуқи қатъий белгилаб берилган; деҳқонлар ерга бириктириб қўйилган; савдосудхўрлик капитали тараққиёти чекланган, князлар устидан қатъий сиёсий назорат ўрнатилган. Мамлакатдаги тартибларни ўзгаришсиз сақлаб қолиш, шунингдек, ташқи хавфхатарнинг олдини олиш мақсадида Токугава ҳукумати 17-а. нинг 30-й. ларида Японияни ташки дунёдан ажратиб қўйган. 18-а. охирида Токугава давлати таназзулга учраган. 1853 й. АҚШ ҳарбий кемалари мамлакатга бостириб кирган. АҚШ ва Европа давлатлари Токугава ҳукуматининг Японияни ташки дунёдан ажратиб қўйиш сиёсатини бекор қилишга мажбур қилиб, 1854—58 й. ларда у билан тенгсиз Ансэй битимларини имзолашган. 1867—68 й. лардаги Мэйдзи исин инкилоби натижасида Токугава ҳокимияти барҳам топган.


Кирилл алифбосида мақола: ТОКУГАВА ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЯПОНИЯ
ХИТОЙ
РОССИЯ
ТОШКЕНТ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты