ВАЛАХИЯ — Руминиянинг жан. даги тарихий вилоят. Карпат тоғлари билан Дунай дарёси оралиғида жойлашган; Олт дарёси Валахияни ўртасидан иккига (Мунтения ва Олтения) ажратади. Валахия 14-а. дан князлик, 16-а. дан Туркия ҳукмронлиги остида. Адрианополь сулҳ шартномаси (1829 й.)га кўра, амалда мухторият ҳуқуқини олган (1856 й. гача Россия васийлигида бўлган). 1859—61 й. ларда Молдова билан ягона давлат бўлиб бирлашган (1862 й. янв. дан — Руминия князлиги).