ТОЛА ОПТИКАСИ

ТОЛА ОПТИКАСИ — ёруғлик ва маълумотларни оптик диапазондаги нур ўтказгичлар (нур толалари) да тарқалишини урганадиган оптика бўлими. Тола оптикаси 20-а. нинг 50-й. ларида вужудга келиб, 70-й. ларнинг бошида спектрнинг кўринувчи ва инфрақизил соҳаларида сўниш коэффициенти 20 дБҒкм дан кам бўлган кварц шишаси олиниши билан жадал ривожлана бошлаган. Нур тола синдириш кўрсаткичлари бир-биридан фарқ қилувчи цилиндр шаклидаги шиша ёки пластик ўзак ва уни ўраб турувчи қобиқдан ташкил топган. Ўзакнинг синдириш кўрсаткичи қобиқникидан катта булгани учун, улар чегарасида ёруғликнинг тўла ички қайтиш ҳодисаси юз бериб, узак ичига киритилган нур ташқарига чиқиб кетмасдан нур тола ичида тарқалади. Hyp тола ўзагининг диаметри бир неча микрондан юзлаб микронгача, қобиқ қалинлиги ўнлаб микрондан юзлаб микронгача ўзгариши мумкин.

Тола оптикаси соҳасида олиб борилган тадқиқотлар нур толаларнинг кенг кўламда оптик алоқада қўлланилишига олиб келди. Ҳоз. кунда анъанавий симли алоқа кабеллари ўрнини ахборот узатиш имкониятлари катта бўлган нур толали кабеллар эгалламоқда. Атлантика ва Тинч океанлари сув остидан ўтказилган нур толали алоқа кабеллари Осиё ва Европа давлатларини Америка қитьаси билан боғлаб турибди.

Оптик тасвир муайян тартиб билан жойлаштирилган нур толалар дастаси орқали узатилади. Дастадаги толалар сони бир неча минг, ҳатто, миллионларни ташкил этиб, даста учларига махсус ишлов берилади. Нур толалар дастаси тиббиётда одам ички аъзоларини ёритиш ва куришда (эндоскоп), тезкор кинога олишда, ядро зарраларининг юқори тезлик (трек) ларини қайд қилишда ва б. соҳаларда кенг қўлланилади.


Кирилл алифбосида мақола: ТОЛА ОПТИКАСИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЕР
ОПТИКА
ШИША
ТОШКЕНТ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты