ВАЛЕРИАНА

ВАЛЕРИАНА (Valeriana L.) , маунасорундошлар оиласига мансуб кўп йиллик ўт, ярим бута, бута ва лионлар туркуми. Барглари бутун, уч бўлакли ёки патсимон қирқилган. Тўпгули гуллаганида бошчасимон, меваси етилганида рўваксимон бўлади. Гуллари майда. 200 га яқин тури Шим. ярим шарнинг муътадил ва совуқ иқлимли ҳудудларида, Жан,. Америкада, 1 тури Килиманжаро тоғларида тарқалган. Андда айниқса хилма-хил турлари учрайди. Ҳамма ерда — нам жойлардан тортиб тоғу-тошлар, ҳатто альп яйловлари минтақаларида ўсади. Доривор Валериана (V. offi cinalis L.) — ўт ўсимлик, пояси тик, бўйи 2 м гача, барглари ва илдиз мевасининг катта-кичиклиги билан фарқ қиладиган бир неча кенжа турлар ҳосил қилади, доривор ўсимлик сифатида экилади. Доривор Валериананинг илдизи ва илдизпоясидан тиббиётда фойдаланилади. Ундан нерв системасига таъсир қилувчи, юрак уришини тартибга солувчи валериан томчиси олинади. Валериана таркибида эфир мойлари, валерин, сирка ва чумоли кислоталар, турли алкалоидлар бор. Олитория Валерианаси барглари шўраки (салат) сифатида истеъмол қилинади. Ўзбекистонда тоғлик минтақаларда асорун (V. fi carifolia Boiss.) тарқалган.


Кирилл алифбосида мақола: ВАЛЕРИАНА ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: В ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЕР
ЕВРОПА
ОКЕАН
РОССИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты