ТОЛИШ ХОНЛИГИ

ТОЛИШ ХОНЛИГИ — Озарбайжондаги толишлар давлати. Нодиршоҳ давлати парчаланиши натижасида 18а. ўртасида Каспий денгизининг жан. ғарбий соҳилида барпо этилган. Асосчиси — Сайд Аббос, маҳаллий мулкдорлардан бўлган. Унинг вафотидан сўнг ўғли Гара тахтга ўтирган (1747 — 86). Иқтисодиёти асосини деҳқончилик ва чорвачилик ташкил этган; хонлик пойтахти Ленкорань савдо ва хунармандчилик марказига айланган. Эрон томонидан қилинаётган доимий тажовузлар туфайли Толиш хонлиги ташки сиёсатда Россия билан яқинлашишга ҳаракат қилган. 1795 й. хон Мир Мустафо Россиядан ҳомийлик қилишини сўраб мурожаат қилган. 1802 й. Т. х. ни Россия ўз васийлигига олган. 1828 й. ги Туркманчой битимига кўра, эса Россия Толиш хонлигини бутунлай ўз ҳудудига қўшиб олган.


Кирилл алифбосида мақола: ТОЛИШ ХОНЛИГИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ЭРОН
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
РОССИЯ
ФРАНЦИЯ
БУХОРО ХОНЛИГИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты