ТОЛМАСОВ Михаил Жўрабекович

ТОЛМАСОВ Михаил Жўрабекович (1887, Бухоро —1969.30.3, Самарқанд) — мақомчи хонанда, созанда (танбур, дутор, дойра). Ўзбекистон халқ артисти (1936). Ота Жалол Носиров. Левича ҳофиз Бобохоновлардан Шашмақомнинг ашула ва чолғу йўлларини ўрганган. Овози жуда ёқимли бўлиб. ашулаларни мақом ижрочилигидаги мумтоз услубда маҳорат билан айтган. Турли ансамбллар (1920—33), Самарқанддаги маҳаллий яҳудийлар театри, Бухоро маҳаллий яҳудийлар труппаси (1933—38)да хонанда ва созанда, Бухоро вилояти санъат бошкармаси рах,бари (1938—41), Ўзбек давлат филармонияси кршидаги тожик ашула ва рақс ансамблида хонанда, бадиий раҳбар (1941—48). Ю. Ражабий Толмасов ижросида «Савти Ушшоқ», «Савти Наво», «Мўғулчаи Дугоҳ», «Мўғулчаи Сегоҳ» (шохобчалари билан) нотага олиб, Шашмақом нашрларида келтирган. Толмасов ижролари грампластинкаларга ҳам ёзилган. Бастакор сифатида «Нажот», «Зулми амир» мусиқали комедияларга куй басталаган.


Кирилл алифбосида мақола: ТОЛМАСОВ Михаил Жўрабекович ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ШАШМАҚОМ
РАЖАБИЙЛАР
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
АМИР ТЕМУР
ТОЖИКИСТОН


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты