ТОЛСТОЙ Алексей Николаевич [1882.29.12(1883.10.1), ҳоз. Саратов вилояти, РФ — 1945.23.2, Москва] — рус ёзувчиси, жамоат арбоби. СССР ФА акад. (1939). Петербург Технология интида ўқиган (1901—07). 1918—23 й. ларда Парижда яшаган. Илк тўплами — «Лирика» (1907). «Ғалати одамлар» насрий тўплами (1911) ва «Оқсоқ бой» (1912) романида зодагонлар ҳаёти акс этган. «Аэлита» (1922—23) ва «Инженер Гариннинг мўъжизаси» (1925 — 27) илмийфантастик романлари бор. «Сарсонлик — саргардонликда» трилогияси («Опасингиллар», 1922; «Ўн саккизинчи йил», 1927—28; «Булутли тонг», 1924—41) рус зиёлилари ҳақида. «Улуғ Пётр» тарихий романи (1китоб, 192930; 2китоб, 193334; 3китоб тугалланмаган)да Пётр I замонининг ижтимоийтарихий вокеалари акс этган. Толстой шу мавзуда пьеса (1934 — 1938) ва киносценарийлар ҳам ёзган. Итальян фольклори мотивлари асосида «Олтин калит ёки Буратинонинг бошидан кечирганлари» китоби (1936) болаларга бағишланган. 2жаҳон урушининг бошланиши билан аксар рус, украин ва белорус ёзувчилари қатори, Толстой ҳам 1941 й. нояб. да Тошкентга келган. У шу ерда «Иван Грозний» дилогиясининг 1-қисмини тугатиб, ушбу дилогиянинг 2қисми «Машаққатли йиллар» (1942)ни ва «Ёвуз куч» пьесасини ёзган. «Буюк Пётр» романи ва «Сарсонлик — саргардонликда» трилогиясига эса сайқал берган. Шунингдек, совет ахборот агентлигининг мухбири сифатида марказий ва республика газ. лари учун, жумладан, ўзбек халқининг уруш йилларидаги ҳаётига бағишланган публицистик мақолалар ёзган. Шу йилларда Ўзбекистондаги адабий ҳаётда фаол иштирок этган. Ойбек, Ҳамид Олимжон, Шайхзода, Иззат Султон, Яшин ва б. билан ижодий алоқада бўлган.
Ас: Рус халқ эртаклари, Толстой, 1951; Ҳикоялар, Толстой, 1954; Сарсонлик — саргардонликда [трилогия], Т., 1949—53; Олтин калит ёки Буратинонинг бошидан кечирганлари, Толстой, 1955; Инженер Гариннинг мўъжизаси [роман], Т., 1961; Аэлита [илмийфантастик роман], Т., 1982, Улуғ Пётр |роман], 12китоб, Толстой, 1973-74.
Ад.: Векелер И. И ., Алексей Николаевич Толстой. Жизненный и творческий путь, Л., 1948; Петелин В. В., Судьба художника. Жизнь, личность, творчество А. Н. Толстого, М., 1982.