ТОМБУКТУ, Тимбукту Малидаги шаҳар, Нигер дарёсининг чап соҳилида. Транспорт йўллари тугуни. Туз, тамаки ва хурмо савдоси маркази. Ҳунармандчилик корхоналари мавжуд. Иссиқлик электр стяси қурилган. Ўлкашунослик музейи, араб ёзма манбаларини ўрганувчи инт бор. Шаҳарга карвон йўлидаги манзил сифатида 11-а. да асос солинган. 13— 16-а. ларда Мали ўрта аср давлатининг иқтисодий ва маданий марказларидан бўлган. 13 — 15-а. ларга оид меъморий ёдгорликлари (маежид, мақбаралар) сақланган.