ВАЛЮТА ИНТЕРВЕНЦИЯСИ

ВАЛЮТА ИНТЕРВЕНЦИЯСИ — мамлакат марказий банкининг валюта бозорига ва валюта курсита чет эл валютасининг катта суммасини сотиб олиш йўли билан аралашуви. Мамлакат ўз валютаси курсини оширишдан манфаатдор бўлса, банк ва хазина ўз ихтиёридаги чет эл валютасини сотиб, миллий валютани харид қилади; ўз валютаси курсини пасайтирмоқчи булса, чет эл валютасини кўп микдорда сотиб олади, миллий валютани эса сотади.

Валюта интервенцияси давлат манфаатлари йўлида чет эл валютаси курсини тартибга солиш мақсадларини кўзлайди. Валюта интервенцияси БреттонВудс тизими (1944—78) амал қилган даврда валюталарнинг қатъий белгиланган курсларини ушлаб туришга хизмат қилган (интервенцияни ўтказишда АҚШ томони бошқа давлатларга доллар курсини ушлаб туриш юзасидан мажбурият қўйган). Ямайка битими (1978)га кўра, сирғалучан валюта курсларига ўтилгач, АҚШ долларининг резерв валюта сифатидаги роли пасайиб, Валюта интервенциясида доллар билан бир қаторда Германия маркаси, Япония иенаси, Ғарбий Европа давлатлари валюталари ҳам қўлланила бошлади. Валюта интервенцияси асосан валюта курсларининг қисқа вақт оралиғида кутилмаганда юзага келадиган кескин тебранишларига йўл қўймаслик мақсадида ўтказиладиган бўлди қ(. Ямайка тизими).


Кирилл алифбосида мақола: ВАЛЮТА ИНТЕРВЕНЦИЯСИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: В ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ГЕРМАНИЯ
ФРАНЦИЯ
РОССИЯ
БАНКЛАР


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты