ВАЛЮТА ТАНГЛИГИ

ВАЛЮТА ТАНГЛИГИ, валюта инқирози — пул-кредит тизимининг чуқур издан чиқиши; мамлакат ичидаги пул муомаласини ҳамда халқаро ҳисобкитоблар доирасини қамраб олади. Валюта курсининг кескин тебранишлари, мамлакат валюта резервларининг тугаши б-н тавсифланади. Валюта танглиги пул-кредит тизимининг издан чиқиши, валюта курсларининг кескин тебранишлари, валюта резервларининг ҳажм жиҳатидан сезиларли ва тезликда мамлакат ҳудудидан оқиб кетиши, валюталарнинг девальвация ва ревальвация қилиниши, халқаро валюта ликвидлигининг ёмонлашуви, валюта ва савдо урушлари кабилар натижасида келиб чиқади. Умумий ва хусусий Валюта танглиги кўринишлари бор. Умумий Валюта танглиги иқтисодиётдаги умумий тангликнинг таркибий қисми бўлиб, кўпгина мамлакатларни қамраб олади ва сурункали давом этади. Хусусий Валюта танглиги вақтинчалик хусусиятга эга бўлган омиллар (умумий иқтисодий танглик, урушлар ва б.) натижасида юзага келадиган алоҳида бир давлатдаги тангликдан иборат. Валюта танглиги 1929— 33 й. лардаги жаҳон иқтисодий инқирози вақтида, шунингдек ундан кейинги депрессия даврида, айниқса узоқ давом этди. 1967 и. нояб. да Буюк Британияда фунт стерлинг девальвацияси муносабати билан кучайган Валюта танглиги Франция ва Ғарбий Европанинг бошқа мамлакатларига ёйилди, АҚШ бу тангликдан четда қолишга ҳар қанча уринмасин, у барибир доллар ҳолатига салбий таъсир кўрсатди. Ўша вақтдан 1971 й. гача яна уч марта умумий Валюта танглиги бўлиб ўтди (1968 й. баҳорида олтин баҳосининг ошиб кетиши; 1969 й. Ғарбий Германия маркасининг девальвация қилиниши; 1971 й. майида Ғарбий Европанинг валюта марказларида вужудга келган Валюта танглиги). Умуман олганда халқаро валюта инқирозлари жаҳон валюта механизмида номувофиқликларни бартараф қилишга олиб келади. Мас., В. т. натижасида 1976—78 й. ларда Ямайка битими юзага келди. АҚШ доллари, Буюк Британия фунт стерлинги, Франция франки каби жаҳон-нинг етакчи валюталари девальвацияга учради, валюталарнинг олтин стандарти бекор қилинди. Ҳоз. пайтда тебранувчи валюта курсларининг кескин ўзгаришлари, халқаро кредитлар бўйича қарздорлик муаммолари Валюта танглигини юзага келтирувчи асосий сабаблар бўлиб қолмоқда.

Эсон Эгамов.


Кирилл алифбосида мақола: ВАЛЮТА ТАНГЛИГИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: В ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЕР
ТОШКЕНТ
ИҚТИСОДИЙ ТАНГЛИКЛАР
РОССИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты