ТОМЧИ АНАЛИЗ — сифат ва ярим миқдорий кимёвий анализ усули. Томчи анализда текширилаётган эритма ёки модда бир неча томчи микдорида олинади. Муайян сонларни аниқлаш учун фильтр қоғози, юпқа шиша, томчи пластинкаси ва микротигелда ўтказиладиган рангли реакциядан фойдаланилади. Томчи анализда сезгирлиги ва селективлиги юқори моддалар қўлланади. Шу туфайли, аникланаётган ионлар текширилаётган эритмадаги бошқа моддалар иштирокида топилади. Ярим миқдорий аниклаш усули (томчи колориметрия) фильтр қоғозида пайдо бўлган доғ рангини стандарт рангга солиштиришга асосланган. Томчи анализ усули органик ва анорганик моддаларнинг софлигини назорат қилишда; руда ва минералларни анализ қилишда, биокимёвий анализда ва б. да қўлланади.