«ТОНГ ЮЛДУЗИ» — болалар ва ўсмирлар газетаси. Муассис — Ўзбекистон Республикаси «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати. Ҳафтада 2 марта чиқади. Биринчи сони 1929 й. 1 авг. да Самаркандда «Ленин учқуни» номи билан чиққан (3000 нусхада); 1931 й. дан Тошкент ш. да чоп этилади. 2жаҳон уруши йиллари газ. ни нашр этиш вактинча тўхтатилган. 1946 й. 1 июлдан яна нашр қилина бошлаган. 1992 й. дан ҳоз. номда. Газ. га турли даврларда Ҳотам Қирғиз, Й. Шамшаров, Санжар Тилла, Рамз Бобожон, Ғ. Жаҳонгиров, С. Йўлдошев, Ж. Раззоқов, А. Кўчимов, А. Бердимуродов ва б. муҳаррирлик қилишган. Саҳифаларида Ўзбекистондаги мактаб ўқувчилари ҳаётига оид мақола ва хабарлар, улар ижодидан намуналар, болалар учун бадиий асарлар ва б. босилади.
Адади 50.000 (2004). Муҳаррири Умида Абдуазимова (1995 й. дан).