ТОНГА

ТОНГА (Tonga), Тонга Қироллиг и (The Kingdom of Tonga) — Тинч океаннинг жан. ғарбий қисмидаги ва Полинезиядаги Тонга архипелагида жойлашган давлат. Майд. 748 км2. Аҳолиси 106,1 минг киши (2002). Пойтахти — Нукуалофа ш. Маъмурий жиҳатдан 6 округ (district)ra бўлинади.

Давлат тузуми. Тонга — конституцияли монархия. Буюк Британия бошчилигидаги Ҳамдўстликка киради. Амалдаги конституцияси 1875 й. да қабул килинган, кейинчалик унга қўшимча ва тузатишлар киритилган. Давлат бошлиғи — қирол (1965 й. дан Тауфа’ахау Тупоу IV). Қонун чиқарувчи ҳокимиятни Қонун чиқарувчи ассамблея, ижрочи ҳокимятни қирол ва бош вазир бошчилигидаги ҳукумат амалга оширади.

Табиати. Тонга архипелаги (Дўстлик ороллари) Тинч океаннинг жан. ғарбидаги ва Полинезиядаги вулкан ва маржонлардан ҳосил бўлган бир қанча ороллардан иборат. Уларнинг таркибида уч асосий гуруҳ: Тонгатапу, Хаапай, Вавау о. лари ҳамда бир қанча майда ва одам яшамайдиган ороллар бор. Тонга архипелаги ороллари 2 параллел сув ости тизмасида жойлашган бўлиб, ғарбий тизма (уз. 700 км дан кўпроқ) тоғли вулканик ороллардан (энг баланд жойи Као о. да, 1030 м), шарқий тизма унча баланд бўлмаган маржон ороллардан иборат. Ҳаракатдаги вулканлар, шу жумладан, сув ости вулканлари бор. Иклими — тропик, денгиз иклими. Дек. —апр. иссиқ, нам, май—нояб. салқин ва қуруқ ойлар. Янв. нинг ўртача траси 26°, авг. ники 20°. Йиллик ёғин 2000 мм. Тупроғи унумдор қизил тупроқ, ороллар намсевар тропик ўрмонлар билан қопланган. Ҳайвонот дунёси илон, калтакесак ва қушларнинг 30 га якин тури, каламуш ва сичкрн, тошбақа, денгиз моллюскаларидан иборат; балиқ кўп.

Аҳолисининг аксарияти (98%) — тонгалар. Бошқа ороллардан келган полинезлар ва европаликлар ҳам бор. Диндорларнинг кўпчилиги протестант; католиклар ҳам бор. Расмий тил — тонга ва инглиз тиллари. Аҳолининг 43% шаҳарларда яшайди. Тарихи. Мил. ав. 2минг й. ликда оролларга полинезлар кўчиб келган. Мил. 10-а. да давлат уюшмалари пайдо бўлган, уларни қабила бошлиқлари идора қилган. Бу ерга 17-а. да голланд денгизчи сайёхлар етиб борган. 1845 й. Хаапай о. лари кабила бошлиғи ороллар гурухини бирлаштиришга эришди. Тонгани эгаллаш учун Буюк Британия, Германия ва АҚШ ўртасида кескин кураш бўлиб, натижада 1900 й. Т. Буюк Британия протекторати остидаги ўзини ўзи идора қилувчи давлат деб эълон килинди. 1967 й. ги Буюк Британия — Т. битими Буюк Британиянинг ороллар устидан назоратини чеклади. 1970 й. 4 июнда Тонга мустакилликка эришди. Тонга — 1999 й. дан БМТ аъзоси. Миллий байрами — 4 июнь — Мустақиллик эълон қилинган кун (1970).

Сиёсий партиялари. Инсон ҳуқуқлари ва демократия учун ҳаракат; Халқ партияси, 1994 й. тузилган. Тонгада касаба уюшмалари йўқ.

Хўжалиги. Тонга — иқтисодий жиҳатдан заиф аграр мамлакат. Иктисодиётининг асоси қишлоқ хўжалиги. (ялпи ички маҳсулотнинг 32%). Аҳолининг 90% шу соҳада банд.

Экспорт учун банан, ананас, кокос пальмаси (копра), цитрус мевалар, маҳаллий эҳтиёж учун батат, ямс, маниок, таро етиштирилади. Қорамол, чўчқа, эчки, уй паррандаси боқилади, балиқ овланади, ёғоч тайёрланади.

Саноати қишлоқ хўжалиги. хом ашёсини қайта ишлайдиган ва тахта тиладиган майда корхоналар, тикув фкасидан иборат. Автомобиль йўллари уз. — 650 км дан зиёд. Асосий денгиз портлари (савдо марказлари) — Нукуалофа ва Неиафу. Тонга четга копра, банан, тропик мевалар, денгиз маҳсулотлари, қовун, ваниль, помидор чиқаради, четдан машина ва ускуна, озиқ-овқат (қанд, чой, кофе ва б.), саноат моллари олади. Янги Зеландия, Австралия, АҚШ, Буюк Британия, Япония билан савдо қилади. Пул бирлиги — паанга.

Маорифи. Бошланғич таълим бепул, 6—14 ёшдаги болалар учун мажбурий. Бошланғич мактаб ўқитувчилари пед. коллежида тайёрланади. Океан соҳилидаги оромбахш пляжлар ва Нукуалофадаги қирол саройи Тонганинг диққатга сазовор жойларидир.

Матбуоти ва радиоэшиттириши. «Тонга кроникл» («Тонга воқеалари», инглиз ва тонга тилларида чикдциган ҳукумат ҳафтаномаси, 1964 й. дан), «Тонга Тайме», («Тонга вақти», инглиз ва тонга тилларида чиқадиган ҳафтанома, 1989 й. дан); «Келе’а» («Чиганоқ», тонга тилида йилига 6 марта чикдциган сиёсийиқтисодий журнали, 1986 й. дан). Тонга радиоэшиттириш комиссияси ҳукуматга қарашли бўлиб, 1961 й. ташкил этилган.


Кирилл алифбосида мақола: ТОНГА ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
БУЮК БРИТАНИЯ
ТОШКЕНТ
ФРАНЦИЯ
ЕР


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты