ТОННА (лот. tunna, франц. tonne — бочка) — 1) массанинг тизимга кирмаган ўлчов бирлиги. Ҳақиқатан қам каттароқ бочканинг сиғими 1 м3 атрофида бўлса, унга тахм. 1 т сув сиғади. 4°да 1 м3 ҳажмдаги сувнинг массаси 1 т га тенг. Тоннанинг 1000 кг га тенг метрик Тонна ; 1016,05 кг га тенг британия узун Т. си; 907,18 кг га тенг британия қисқа Тоннаси хиллари мавжуд;
2) юк жойлаштириладиган бинонинг ҳажм ўлчови (кемачиликда). 2,83 м3га мое келувчи Т. Буни реестр Т. дейилади;
3) тринитротолуолнинг ядровий эквивалента; 4,2109 Ж га тенг;
4) Германияда юза ўлчов бирликларидан бири. 1 Т. қ0,5466 га қ5466 м2.