ТОПИШМОҚ

ТОПИШМОҚ, топмача, жумбоқ, матал — халқ оғзаки поэтик ижодининг энг қад. ва оммавий жанри. Жаҳондаги барча халқлар фольклорида учрайди. Топишмоқ ларда халқ ҳаёти, турмуш даражаси маданияти, урфодатлари маълум даражада ўз ифодасини топади. Топишмоқда ечилиши мумкин бўлган сўроқ мажозий шаклда ифодаланиб, унинг маъноси яширинча бўлади. Топишмоқда нарса ёки ҳодиса бошқа нарса ёки ҳодисага ўхшатиш, ўзаро қиёслаш, таққослаш орқали гавдалантирилади. Топишмоқлар баъзан насрий, кўпинча шеърий шаклда, композицион ва ритмик жиҳатдан ихчам, содда ва оҳангдор бўлади. Mac, «Бир парча патир, оламга татир» (Ой); «Оппоқ дастурхон ер юзини қоплаган (қор); «Паст осмондан қор ёғар» (элак). Айрим Топишмоқлар мақол хусусиятига ҳам эга бўлади. Mac, «Ҳаммага тўн тикаман, ўзим яланғоч» (игна). Т. да метафора, ўхшатиш, муболаға, сифатлаш, такрор каби ифода воситалари кенг фойдаланилади. Mac, «Ўзи бир қарич, соқоли қирқ қарич» (игна), «Ер тагида олтин қозиқ» (сабзи), «Зилзил гилам, зил гилам, зилдан ҳам оғир гилам» (ер) каби.

Топишмоқ айтиш, асосан, болаларнинг сўз бойлигини ошириш, ҳаёт ва унинг ҳодисалари ҳақидаги тушунчалари ва тасаввурларини, идроки ва мулоҳаза қобилиятини кенгайтиришда тарбия воситаси ҳисобланади. Топишмоқдан достон ва эртакларда кенг фойдаланилади. «Ошиқ Ойдин», «Ошиқ Алванд», «Хирмон Дали», «Ёзи билан Зебо», «Алпомиш» ва б. достонларда, «Подшо билан донишманд чол» эртагида Топишмоқ намуналари бор. Т. билан боғлиқ масалалар фольклоршуносликда тадқиқ этилади.

Ад.: Ҳусаинова 3., Ўзбек топишмоқлари, Топишмоқ, 1966.


Кирилл алифбосида мақола: ТОПИШМОҚ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ХАЛҚ ИЖОДИ
АЛИШЕР НАВОИЙ
ХИТОЙ
ТОШКЕНТ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты