ТОРБЕРНИТ

ТОРБЕРНИТ, мис, уранли слюдка (швед минералоги Торберн Бергман номидан) — оддий сувли фосфатлар кичик синфга мансуб минерал. Кимёвий таркиби (CuUO2)2 [РО4)212Н2О. Тетрагонал сингонияли. Оч яшил, шишадек ялтироқ, кучли радиоактив. Қаттиқлиги 2—3, зичлиги 3,2—3,6 г/см3. Уран рудалари конлари оксидланиш зонасида кенг таркалган минерал. Пегматитли гранитларда ҳам учрайди. Торбернит ураннинг фосфатли ва силикатли бирикмалари ҳамда темирнинг гидрооксидлари билан бирга учрайди. Юқори трали тури метаторбернит (Cu(UO2)2[PO4]2 8H2O). Йирик уюмлари — уран рудаси. Уран рудаларини қидиришда даракчи ҳисобланади.


Кирилл алифбосида мақола: ТОРБЕРНИТ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЕР
МИНЕРАЛ
УРАН
МИС


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты