ТОРМОЗ

ТОРМОЗ (юн. tormos — ғилдиракни айлантирмай қўядиган мих тиқиладиган тешик) — машина ёки механизмнинг ҳаракат тезлигини пасайтириш ёки бутунлай тўхтатиш учун, кўтаришташиш машиналарида эса юкни осилган ҳолатда тутиб туриш учун мўлжалланган қурилма. Ишлаш усули бўйича механик (фрикцион, ишқаланма), гидравлик (суюкликли) ва электр (электромагнит, индукцион ва б.); тузилишига кўра, колодкали, тасмали (лентали), дисксимон, конуссимон ва б. турларга бўлинади. Машиналар ва механизмлар (кўтаришташиш машиналари, станокларнинг механизмлари, т. й. вагонлари)да ташқи колодкали, автомобилларда ички колодкали Тормозлар, қўл Т. лари ишлатилади. Бундай Тормоз ларда колодкадан ташқари барабан, шарнир, тортиш пружиналари (ричаг тизимлари) бўлади. Тасмали Тормозда колодкалар ўрнига барабанни камраб турувчи тасма (лента) ишлатилади. Бундай Тормозлар кўтаришташиш машиналарининг кўтариш, суриш ва буриш механизмларида қўлланади. Дискли Тормоз ларда механизм вали билан бирга айланувчи дискларнинг бошқа қўзғалмас дискка қисилиши туфайли тормозланиш юз беради. Бундай Тормозлар транспорт машиналарининг турли механизмларида, металл кесиш станокларида ишлатилади.

Оғир транспорт машиналари, мас., юк автомобилларида дискколодкали Тормозлар ишлатилади. Бунда тормозланиш диск ён сиртининг фрикцион колодкалар билан ишқаланиши хисобига юз беради. Кўтариш машиналари, конвертерлар, синов қурилмалари ва б. да тезлик (тезликни чеклаш) Тормозлари ишлатилади. Бундай Тормоз ларнинг марказдан қочма, динамик (гидравлик), уюрма (индукцион) ва б. турлари бўлади. Тормозларни бошқариш учун механик, гидравлик, пневматик, электргидравлик, электрмеханик ва б. юритмалардан фойдаланилади. Мас., енгил автомобиллар ва кўтариш кранларида гидравлик бошқариш тизими, юк автомобиллари, автобуслар, трамвайлар, т. й. поездларида, самолётларнинг шассисида пневматик тизим қўлланади.

Тормознинг электр юритмасида махсус доимий ёки ўзгарувчан ток электромагнитларидан фойдаланилади. Булар электр транспорт (электровозлар, трамвай, троллейбус ва б.)да қўлланади.

Авиация ва космонавтакада аэродинамик тормозлаш усули (тормоз парашютлари, самолёт қанотидаги механизация элементлари ёрдамида), машина двигателининг иш режимини тормозлаш усули (мас., автомобилдаги секинлаштирувчи тормоз ёрдамида) ҳам қўлланади.


Кирилл алифбосида мақола: ТОРМОЗ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ПАХТА ТЕРИШ МАШИНАЛАРИ
МАШИНА ВА МЕХАНИЗМЛАР НАЗАРИЯСИ
МЕХАНИЗМ
T-Killah - Барабан


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты