ТОРМОЗ ЙЎЛИ — транспорт воситаси (автомобиль, трамвай ва б.) га тормоз берилган пайтдан бошланиб, токи бутунлай тўхтагунча ўтган масофа. Т. й. транспорт воситасига қараб ҳар хил катталикда бўлади. Тормоз йўлининг каттакичиклиги тормоз механизмларининг самарадорлигига, юритма ва тормозларнинг ишга тушиш вақтига, транспорт воситасининг ҳаракат тезлигига, ғилдиракларнинг йўл қопламаси (ёки рельелар) билан тишлашиш (илашиш кучига), йўл (рельс)нинг сирпанчиқлик даражаси, ҳайдовчининг реакцияси ва б. баъзи омилларга боғлиқ бўлади.