ВАРБУРГ АППАРАТИ

ВАРБУРГ АППАРАТИ — босим ва т-ра ўзгармай турадиган шароитда оз миқдордаги газни аниқлаш учун мўлжалланган қурилма; респиратор. Газ ажраладиган ёки ютиладиган жараёнлар — бижгиш, айрим ферментатив реакциялар ва б. да юз берадиган жараёнларни ўрганишда қўлланилади. Немис физиологи О. Г. Варбург номи билан аталган. Варбург аппаратининг асосий қисми манометрга бириктирилган 12 — 14 та шиша идишчалардан иборат. Идишчаларга буфер-тузли муҳитда майдаланган тўқима ёки тўқима фракциялари ва б. синаладиган объект солинади. Идишчалар сувли ваннага ботириб қўйилади. Ваннада терморостлагич ва тебранувчи механизм бўлади. Ажралаётган ёки ютилаётган газ микдоршианомети/кўрсатишларига қараб аниқланади.


Кирилл алифбосида мақола: ВАРБУРГ АППАРАТИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: В ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ШИША
ЕР
БУФЕР СИСТЕМАЛАР
ГЕРМАНИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты