ТОРОНТО — Канаданинг шарқий қисмидаги шаҳар. Онтарио провинциясининг маъмурий маркази. Ахолией 2,4 млн. киши (2001, шаҳар атрофи билан 4,6 млн. киши). Транспорт йўллари тугуни. Онтарио кўли соҳилидаги порт, океан кемалари ҳам кира олади. Аэропорти халқаро аҳамиятга эга. Мамлакатнинг муҳим савдосаноат, молия ва маданий маркази. Катта Торонтода мамлакат саноат маҳсулотининг 1/4 қисми ишлаб чиқарилади. Асосий саноат тармоклари: умумий машинасозлик, металлсозлик, электротехника, радио электроника, полиграфия, кимё, техникрезина. Шунингдек, фармацевтика, кўнпойабзал, тикувчилик, озиқ-овқат саноатлари ҳам ривожланган. Метрополитен қурилган. 2 унт, Онтарио қироллик музейи, бадиий галерея бор.
Торонто ўрнида 17-а. да индейслар қишлоғи, 18д. да французларнинг савдо манзилгоҳи, кейинроқ форт бўлган. 1793 й. да инглизлар келиб ўрнашган (1834 й. гача Йоркдебаталган). 1793—1841 й. ларда инглизлар мустамлакаси Юқори Канаданинг маъмурий маркази. 1837 — 38 й. ларда мустамлакачиларга қарши кураш маркази бўлган.
Меъморий ёдгорликларидан ёғоч деворлар ва Йорк қалъаси қолдиқлари, суд биноси ва б. сакданган. Замонавий бинолардан 72 қаватли бино ва бал. 553 м ли телеминора курилган.