ТОРОҒИЗ ИЛОНЛАР

ТОРОҒИЗ ИЛОНЛАР (Leptotyphlopidae) — илонлар кенжа туркуми оиласи. Кўриниши чувалчангсимон, майда, уз. 30—37 см, 40 (баъзи манбаларда 47) тури бор. Т. и. нинг ташқи кўриниши Ўзбекистонда учрайдиган кўрилонга ўхшаш. Танаси 14 қатор жойлашган тўгарак тангачалар билан қопланган. Чаноқкамари скелети рудименти сакланиб қолган. Юқори жағида тишлари йўқ. Пастки жағларида 2 қатор майда тишлари бор. Оғзи катта очилмайди (номи ҳам шундан). Тороғиз илонлар ер остида яшайди. Африка, Жан. Ғарбий Осиё, Жан. ва Марказий Америкада тарқалган. Тупроқца, тошлар остида ва термитлар уясида яшайди. Шомда фаол. Тороғиз илонлар термит, чумоли ва майда ҳашаротлар билан озиқланади. 4 тагача тухум қўйиб кўпаяди.


Кирилл алифбосида мақола: ТОРОҒИЗ ИЛОНЛАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
ОСИЁ
ЕР
ХИТОЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты