ТОРҒОҚ

ТОРҒОҚ, чўл торғоқ (Chettusia gregaria) — балчиқчилар кенжа туркумининг ржанкалар оиласига мансуб қуш. Танасининг уз. 32 см гача, оғирлиги 190 г га яқин. Патлари қора, оқ ва сарғиш холли кўнғир кулранг тусда. Торғоқ — чўл қуши. Илгари Россия, Украина ва Қозоғистоннинг чўл минтақаларида анча кенг тарқалган эди. Ҳоз. Шим. Шарқий Африка, Покистон жан. да, Хиндистоннинг шим. ғарбида қишлайди. Инини ерга ясаб, 4—5 та тухум қўяди. Тухумини 25 кун босади. Ҳашаротлар, баъзан ўсимлик уруғлари билан озиқланади. Чўлларнинг ўзлаштирилиши, чорва моллари Торғоқ уяларини босиб кетиши сабабли сони камайиб бормоқда. Ўзбекистонда миграция даврида учрайди. Табиатни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқи ва Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган.


Кирилл алифбосида мақола: ТОРҒОҚ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ПОКИСТОН
УКРАИНА
РОССИЯ
ТАБИАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты