ВАРРООЗ, варроатоз — асаларилар ва уларнинг уруғларини зарарлайдиган касаллик. Varroa jacobsoni канаси қўзғатади. Каналар кўпроқ асалариларнинг қаноти ости, чоти, қорин қисмида паразитлик қилади. Асаларилар оиласининг кучсизланиши ва ҳалок бўлишига олиб келади. Касалланган асалариларнинг қанотлари емирилади, кўкрак ва қорни кичрайиб кетади, эркак асалари она асалари билан жуфталаша олмайди.
Олдини олиш ва қарши кураш чоралари: карантин ва ветеринария-санитария тадбирлари,асалари оилаларига фенотиазин, варроатин, тимол, чумоли кислота, варробрабулин билан ишлов берилади (қ. Асалари).