ВЕТЕРИНАРИЯ ХИЗМАТИ

ВЕТЕРИНАРИЯ ХИЗМАТИ — мамлакат, ҳудудий зоналар ёки халқ хўжалигининг айрим тармоқларида, корхоналар, транспорт, давлат чегараси, қуролли кучларда жами ветеринария тадбирларини амалга оширадиган ветеринария ташкилотлари ва муассасалари мажмуи. Ветеринария хизмати мамлакатда ҳайвонлар (шу жумладан парранда, мўйнали ҳайвонлар, баликлар, асаларилар) касалликларининг олдини олиш ва уларни йўқотиш б-н шуғулланади; қ. х. ҳайвонларининг маҳсулдорлигини оширишга каратилган ветеринария тадбирлари ўтказилишини ташкил этади; ветеринария-санитария жиҳатидан хатарсиз ҳайвонот маҳсулотлари ва хом ашё тайёрланишини таъминлайди, аҳолини одам ва ҳайвонлар учун умумий бўлган касалликлар (зооантропонозлар)дан, мамлакат ҳудудини бошқа давлатлардан ҳайвонларнинг юқумли касалликлари кириб келишидан муҳофаза қилади. Бу вазифаларни бажариш учун ветеринария ишига раҳбарлик ва ветеринария тадбирларини ташкил этиш мамлакат миқёсида марказлаштирилган ҳолда олиб борилади.

Ҳайвонларни касалликлардан муҳофаза килиш ва даволаш ишлари уларни хонакилаштириш давридан бошланган. Даволаш билан чўпон, отбоқар ва б. чорвадорлар шуғулланган. 1929 й. очилган Самарқанд қ. х. ин-тида ветеринария мутахассислари тайёрлана бошлади. Вилоятлардаги қ. х. ва зооветеринария техникумларида ветеринария фельдшерлари тайёрланди. 1959 й. Самарқанд вилоятида биологик препаратлар тайёрлайдиган к-т ишга туширидди. 1976 й. Самарқандда зарарли бўғимоёклиларга қарши кураш Ўрта Осиё лаб. ташкил этилди (Ўзбекистон мустақилликка эришгач, у Ўзбекистон ветеринария-санитарияси ва акарологияси и. т. ин-тига айлантирилди).

Ўзбекистан Республикасининг «Ветеринария тўғрисида»ги қонуни (1993 й. 3 сент.)га биноан мамлакатда давлат ветеринарияси, идоравий ва хусусий Ветеринария хизмати ташкил топди.

Давлат Ветеринария хизматини Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Давлат ветеринария бош бошқармаси, вилоятлар ва Тошкент ш. давлат ветеринария бошқармалари, туманлар, вилоят ва туман бўйсунувидаги шаҳарларнинг давлат ветеринария бўлимлари, улар қарамоғидаги хайвонлар касалликларига қарши кураш ст-ялари (туман ветеринария ст-ялари), диагностика марказлари, ветеринария шифохоналари, лаб. лари, экспедициялари, ҳайвонлар касалликларига қарши кураш қисмлари, деҳқон бозорларидаги ветеринария-санитария экспертизаси лаб. лари ва давлат ветеринария тармоғининг бошқа муассасалари амалга оширади.

Идоравий Ветеринария хизмати вазирлик, идора, корхона, муассаса ва ташкилотлар тасарруфида бўлиб, ветеринария мутахассислари ўз ваколатлари доирасида ҳайвонларга идоравий ветеринария назорати ва Ветеринария хизмати кўрсатишни амалга оширади. Хусусий Ветеринария хизмати билан ветеринария врачи бўлган Ўзбекистан Республикасининг фуқаролари ва б., шунингдек ветеринария фельдшерлари ва техниклари ветеринария врачи назоратида шуғулланиши мумкин.

Республикадаги чорва ва уй ҳайвонларида 80 дан ортиқ тур ва юқумли, гижжа касалликлари учрайди. Уларга қарши курашда олдини олиш тадбир-чоралари, эмлаш, гижжасизлантириш ишлари олиб борилади. Шунга қарамай цутуриш, лептоспироз, сальмонеллёз, тейлериоз, қорасон, фасаллёз, гемонхоз, ценуроз, эхинококкоз, манезиоз каби касалликлар вақт-вақти билан чорвага катта зиён етказади. Кейинги йилларда республикада қорамоллар ўлати, отлар манқаси, плевропневмония каби чорва молларига қирон келтирадиган касалликлар кузатилмади.

Республика давлат Ветеринария хизмати тармопща 2504 нафар ветеринария врачлари, 2486 нафар ветеринария фельдшерлари; идоравий Ветеринария хизмати тармоғида 1719 нафар ветеринария врачлари ва 2872 нафар ветеринария фельдшерлари, хусусий Ветеринария хизмати тармоғида эса 1231 нафар ветеринария мутахассислари ишлайди. Давлат Ветеринария хизмати тизимида 13 вилоят ветеринария бўлими, 165 та туман ветеринария шохобчалари, 13 вилоят ветеринария лаб., 126 туман ва туманлараро ветеринария лаб. лари, 246 ветеринария-санитария экспертизаси лаб. лари, 55 участка ветеринария шифохоналари мавжуд (1998).

Абдулла Қуранбоев, Мубошир Мусаев.


Кирилл алифбосида мақола: ВЕТЕРИНАРИЯ ХИЗМАТИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: В ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
РОССИЯ
ФРАНЦИЯ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚУРОЛЛИ КУЧЛАРИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты