ВАРШАВА

ВАРШАВА — Польша Республикасининг пойтахти, Варшава воеводалигининг маъмурий маркази. Мамлакатнинг энг катта шаҳри, сиёсий, иқтисодий, маданий ва илмий маркази. Висланинг ҳар икки соҳилида жойлашган. Иқлими мўътадил континентал, ўртача йиллик ёғин 558 мм; янв. нинг ўртача т-раси —3,5°, июлники 19°. Аҳолиси 1,628 млн. киши (1997). Шаҳар 8 та маъмурий р-нга бўлинган.

Варшава тарихий манбаларда 13-а. дан бошлаб тилга олинади. 15—16-а. ларда Ма-зовецкий князлиги, 16-а. охири — 19-а. бошигача бутун Польша пойтахти, 1807—13 й. лар Варшава князлиги, Вена конгресси (1814—15) қарорига мувофиқ, Варшава Россия таркибига кирган Польша қироллигининг пойтахти. 19-а. охиридан йирик саноат шаҳри. 1915 — 18й. ларда Варшавани Германия қўшинлари босиб олди. 1918 й. кузидан мустақил Польша давлатининг пойтахти. 1939 й. сент. да Варшавани немис қўшинлари эгаллади. 1945 й. 17 янв. да Варшава улардан озод килинди. Ўша вақтдан бошлаб, шаҳарни тиклаш ишлари бошланиб кетди. Қайта тиклаш ишларининг бутун дунё миқёсидаги рамзи сифатида Варшавага жаҳон Фахрий муко-фоти берилган (1950). 1955 й. да Варшавада Варшава шартномаси имзоланди.

Варшава мамлакатдаги транспорт йўлларининг йирик тугуни ва муҳим саноат маркази. Шаҳардан 9 т. й. ва 9 автомобиль йўли чиқади. 2 даре порти ва Окенце халқаро аэропорти бор. Машинасозлик ва металлсозлик (авто қурилиш, электротехника ва б.), металлургия, кимё, полиграфия, тикувчилик ва озиқовқат саноати тармоқлари ривожланган.

Варшавада 15 олий ўқув юрти, жумладан ун-т (1918 й. дан), политехника ин-ти (1915), иқтисод ва қ. х. олий ўқув мактаби жойлашган; консерватория, Польша ФА, мед., нафис санъат ва жисмоний тарбия академиялари бор. Кўплаб кутубхона, 20 дан зиёд музей, театрлардан Катта театр, Халқ театри мавжуд. Меъморий ёдгорликлардан готика услубидаги Ян собори (14-а.), Қаср майдонидаги (1643) Сигизмунд III устунлари (1644), Красиньскийларнинг собиқ саройи (17-а.), Вилянув (17-а.) ва Лазенки (18-а.) боғ сарой ансамбллари ва б. сақланган.


Кирилл алифбосида мақола: ВАРШАВА ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: В ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
ГЕРМАНИЯ
РОССИЯ
ХИТОЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты