ТОШБАҚАТОЛ

ТОШБАҚАТОЛ (Haplophyllum регforatum) — тошбақатолдошлар оиласига мансуб кўп йиллик бадбўй ўт. Нуқтасимон қора безлар билан қопланган. Бўйи 3070 см, пояси юқори қисмидан шохланган. Барги толнинг баргига ўхшаш узунчоқ, текис қиррали. Гули сариқ, поя ва шохлар учида қалқонсимон тўпгул ҳосил қилади. Меваси 4 чаноқли очилмайдиган кўсакча. Май — июдда гуллайди, авг. да уруғи пишади. Т. Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Фарғона, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларидаги адирлар, тоғ этаклари ва ўрта қисмидаги ён бағирларда ўсади. Таркибида 0,050 — 0,21% эфир мойи, баргида 0,1 — 1,2%, поясида 0,075 — 0,14%, илдизида 0,025%, уруғида эса 1,6% алкалоид Тошбақатол. (хаплоперин, ихохаплоперин, скимманин, хаплофин, хаплофилидин ва перфорин) бор. Пояси ва баргларидан тайёрланган қайнатма ва дамламалар тиш оғриғи ва ҳар хил тери касалликларини даволашда қўлланади.


Кирилл алифбосида мақола: ТОШБАҚАТОЛ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
ТИШ
ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты